Қайднома

Қидирув

Неймарнинг отаси: «Барса» ва «ПСЖ» музокараларни ҳали тўхтатмаган»

Неймарнинг отаси: «Барса» ва «ПСЖ» музокараларни ҳали тўхтатмаган»

  11.09.2019 08:31
  0
  328
Неймарнинг отаси: «Барса» ва «ПСЖ» музокараларни ҳали тўхтатмаган»

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймарнинг отаси ўғлининг келажаги борасида тўхталиб ўтди.

«Ўғлим Месси, Суарес ва бошқа жамоадошлари билан яна бирга ўйнашни орзу қилади. «Барселона» сафига қайтиш ва яна у ерда тўп суриш Неймар учун энг яхши вариант эканлигини биламан.

Бу борада «ПСЖ»ни кўндириш учун биз ҳам қўлимиздан келганича ҳаракат қилгандик. Бироқ ёз охиридаги натижа биз кутгандек бўлмади. Мен ўғлим ўзини бахтли ҳис қиладиган жойда ўйнашини истардим.

Энг муҳими «Барселона» ва «ПСЖ» ўғлим борасида музокараларни ҳамон давом эттиришмоқда ва яхши янгиликлар бўлишига умид қиламан» - дейди бразилиялик футболчининг отаси.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz