Қайднома

Қидирув

Бартомеу: «Месси шартномаси тугаса ҳам «Барселона»ни тарк этмайди»

Бартомеу: «Месси шартномаси тугаса ҳам «Барселона»ни тарк этмайди»

  11.09.2019 17:37
  0
  88
Бартомеу: «Месси шартномаси тугаса ҳам «Барселона»ни тарк этмайди»

Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоа етакчиси Лионель Мессининг бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.

«Ҳа, шартномага кўра Месси 2020/21 йилги мавсум охирига қадар «Барселона»ни тарк этиши мумкин. У бошқа жамоага ўтиш ёки фаолиятини якунлаш ҳуқуқига эга. Шундай бандлар Хави, Андрес Иньеста ва Карлес Пуйолнинг шартномасида ҳам бор эди. Лекин мен бундан хавотир олмайман.

Чунки, Месси «Барселона»га содиқ футболчи. У бошқа жамоада ўйнамоқчи эмас. Унинг шартномаси якунланганидан кейин ҳам у биз билан қолишига ишонаман», – деди Бартомеу.

Маълумот ўрнида. Месси бутун фаолиятини «Барса» сафида ўтказиб, жамоа билан 34та совринни қўлга киритган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz