Қайднома

Қидирув

Ибрагимович учун ҳайкал

Ибрагимович учун ҳайкал

  11.09.2019 20:05
  0
  71
Ибрагимович учун ҳайкал

Швецияда «Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибрагимовичга ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди. Манбага кўра, Швеция футбол ассоциацияси мазкур ишга буюртма берди. Ҳайкал бронзадан ясалади ва футболчи туғилган Мальмё шаҳрида ўрнатилади. Унинг баландлиги 2,7 метр, вазни 500 кг бўлади. У ҳайкалтарош Питер Линде томонидан ясалади. Ҳайкал «Мальмё» клубининг янги ва эски стадионлари оралиғида барпо этилади. «Ушбу ҳайкал Швециянинг энг яхши футболчисига кўрсатилган эҳтиром рамзи бўлади», — деди Швеция футбол ассоциацияси бош котиби Хакан Шостранд. «Мальмёда ҳайкал ўрнатиш ҳақидаги қарордан хурсандман. Аввал бошдан менда шундай истак бўлган эди. Барчаси шу ердан бошланган ва менинг юрагим шу ерда жойлашган», — деди Ибрагимович.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz