Қайднома

Қидирув

Умтити кетишни ўйламаган

Умтити кетишни ўйламаган

  11.09.2019 23:33
  0
  1008
Умтити кетишни ўйламаган

«Барселона» ҳимоячиси Самуэль Умтити фаолиятини фақат «кўк-анорранглилар» сафида давом эттириш ниятида эканини айтиб ўтди. «Тўғрисини айтсам, менинг «Арсенал»га ўтишим мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар қаердан пайдо бўлганини билмайман. Бир куни дўстларимдан: «Сен «Арсенал»га ўтяпсанми?», мазмунида SMS олдим. Ҳеч нарсадан афсусланмайман, лекин мен «Барселона»да қоламан. Очиғини айтсам, «Арсенал» менинг агентим билан алоқага чиқдими ёки йўқми, билмайман. Унга ёзги трансфер пайтида нима содир бўлишидан қатъи назар, мен учун аҳамияти йўқлигини айтдим. Шунинг учун буни муҳокама қилиш шарт эмас эди. Неймарнинг трансфери доирасида бартер қилинишим мумкин эдими? Бу аҳмоқлик. Бу кулгимга сабаб бўлди. Бунга менда жавоб йўқ. Болалигимдан «Барселона»дан ўйнашни орзу қилганман», - деди Умтити.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz