Қайднома

Қидирув

Бу қанақаси....?

Бу қанақаси....?

  18.09.2019 09:59
  0
  948
Бу қанақаси....?

Ҳаётдаги оддий бир тушунчага кўра, нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечиш керак. Футболимизнинг асосий камчилиги шу ақидага беписанд қаралаётгани, менимча. Ўйлашимча, миллий жамоамизнинг равон йўлга чиқиш олиши учун қайсидир турнирдан воз кечишимиз лозим эди. Эктор Купер мисолида айтсак, ОК-2019дан. Бироқ қитъа чемпионатига эски таркиб олиб борилди. Дейлик, Япония термаси БАА майдонларида яқин захирасини амалда синаб кўрди. Японлар яна Америка кубогига асосан олимпиячилар билан боришди. Шу тариқа улар ЖЧ-2022 ва Олимпиада сари юриш бошлашди (ваҳоланки, олимпия жамоаси йўлланмаси нақд). Бизда акс ҳолат. Демоқчиманки, янгиланиш жараёнида оқсамоқдамиз. Фаластиндаги ўйинда кўрдик, жамоамиз янги «қон томчиси»га муҳтож. Куперни танқид қилаверамиз, унинг тактикаси бизга тўғри келмаётганини бот-бот айтаверамиз, аммо асл ҳақиқатдан негадир кўз юмаверамиз. Хуллас, шахсий фикримча, керак бўлса, битта циклни янги жамоа шакллантириш йўлида қурбон қилмасак, ҳар сафар «Бу қанақаси?» дея сиқилиб ўтираверамиз, чоғи...

-----------------------------------------------------------

Юсуфхон САЛОҲИДДИНОВ (Наманган шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz