Қайднома

Қидирув

ФИФА рейтингида 4 поғона пастлашиш сабаби нимада?

ФИФА рейтингида 4 поғона пастлашиш сабаби нимада?

  25.09.2019 04:10
  0
  487
ФИФА рейтингида 4 поғона пастлашиш сабаби нимада?

19 сентябрь куни ФИФА томонидан эълон қилинган миллий терма жамоаларнинг янги рейтинг варақасида яккаҳокимлик давом этмоқда. Умуман, Бельгия термасининг камида яна 1 ой пешқадамлик мавқени бой бермаслиги аниқ. Жаҳоннинг амалдаги чемпиони - Франция термаси бельгияликлардан 27 очко орқада - 2-ўрин. Умуман. кучли 10таликда Франция, Португалия ва Испания термалари  1-2 поғона юқорилаган бўлса, Бразилия, Уругвай Хорватия ва Колумбия жамоалари аксинча, бироз пастга тушди.

*** ФИФА рейтинги охирги марта 25 июль куни эълон қилинганди. Шундан буён янги рўйхат кунига қадар миллий жамоалар иштирокида жами 212та ўйин ўтказилди: 78та «ўртоқлик», 74та қитъа чемпионати саралаши ва 60та ЖЧ-2022 саралаши учрашуви.

*** Шу вақт оралиғида ҳаммадан кўп ўйнаган жамоа - Ироқ термаси (7та ўйин). Ироқликлар аввалига Ғарбий Осиё чемпионати доирасида 5 марта майдонга тушишди, кейин ЖЧ саралаши ва ўртоқлик баҳси (Ўзбекистон термасига қарши)да иштирок этишди.

*** Ливан термаси 6та ўйинда қатнашиб, улардан атиги 1тасида ғалаба қозонди. Жамоанинг ҳаттоки, Яман термасига ютқазгани Ливан футболи мутасаддиларини ўйлантириб қўйгани  аниқ.

*** КОНКАКАФ ҳудудида ҳам худди Европадаги Миллатлар Лигасига ўхшаш турнир таъсис этилди. У ерда «A», «B», «C» ва «D» дивизионлари бор. Жумладан, «B» дивизионидан жой олган Гренада термаси кетма-кет 2та ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, рейтингдаги очколари сонини 28тага етказди ва 160-ўринга кўтарилди. Кайман ороллари ва Гватемала жамоалари ҳам 2тадан ғалаба эвазига катта силжишга эришди.

*** ФИФАнинг янги аъзоси - Косово термаси Приштина шаҳрида чехларни 2:1 ҳисобида енгиб, Саутгемптонда инглизларга ютқазди - 3:5. Хуллас, Косово термаси ФИФА рейтингида 1 поғона юқорига кўтарилди.

*** ОФК етакчилари - Япония ва Австралия термалари 2 поғонадан юқорилади. Саудия Арабистони ва Ироқ миллий жамоалари аксинча, пастга тушди. КХДР, Яман, Сингапур ва Непал термалари - булар ОФКнинг энг катта ўсишга эришган жамоалари (Қ5 поғона). Очко бўйича эса КХДР ва Тожикистон термалари ҳаммадан олдинда (22 очко).

*** Ўзбекистон термаси 2018 йилнинг февраль ойида кузатилган кўтарилиш (72-ўрин)ни ҳали-вери такрорлай олмаса керак. Миллий жамоамиз 2018 йилнинг 22 мартидан буён 21та ўйин ўтказиб, ўртачадан паст статистика қайд этди: 7та ғалаба, 5та дуранг, 9та.

*** Умуман, Ўзбекистон терма жамоаси айни пайт ФИФА рейтингининг 88-қаторида турибди. ОФК миқёсида эса 12-поғонадамиз. ЖЧ-2022 саралаши стартидаги салбий натижа ортидан Уммон ва Сурия термалари жамоамиздан ўзиб кетди.

*** Умуман, миллий жамоамиз сентябрь ойида 1та дуранг ва 1та мағлубият қайд этгани туфайли рейтингда 4 балл йўқотди ва 4 поғона пастлади. 

*** ФИФА рейтингининг дастлабки 50талигида ОФКдан атиги 4та, 100талигида эса 16та жамоа бор. Хуллас, ОФКнинг яна 17та вакили 150-ўриндан пастда. Хавотирли томони, умумий ҳолат яқин бир йилдан буён ўзгармаяпти. Ваҳоланки, орада Осиё кубоги турнири бўлиб ўтди.

*** ЖЧ-2018 саралашига қуръа ташлашдан олдин ФИФА рейтингининг ОФК бўлимида ОК-2015 ғолиби Австралия термаси атиги 10-ўринда эди. Бу сафар амалдаги чемпион - Қатар миллий жамоаси саралашни 5-ўринда бошлади.

 

ЖЧ-2022 йўлида. 2019 йилнинг 4 апрель куни эълон қилинган ФИФА рейтинги ОФК жамоаларининг навбатдаги мундиал йўлидаги қадамига бевосита таъсир қилди. Хусусан, Осиё кубогида лоақал чорак финалга чиқолмаган Ўзбекистон миллий жамоаси асосий саватчадан четда қолди. Натижада жамоамиз илк довондаёқ Саудия Арабистони термаси билан 1та гуруҳга тушди. Умуман, ЖЧ-2022 саралаши худди аввалги мундиал квалификацияси сценарийси асосида ўтади. Яъни 8та гуруҳ ғолиблари қатори 2-ўрин соҳиблари орасида энг яхши натижа қайд этган яна 4та жамоа кейинги раундга чиқади.

Гуруҳимиз рейтинги. Саудия Арабистони - 70-ўрин, Ўзбекистон - 88-ўрин, Фаластин - 101-ўрин, Яман - 137-ўрин, Сингапур - 157-ўрин. Саудлар Яман термаси уй ўйинларини ўз ҳудудларига кўчиролмадилар. Шу тариқа яманликлар Риффа шаҳри (Баҳрайн)да бўлиб ўтган баҳснинг биринчи бўлимида саудлардан устун кўринишди. ЖЧ-2022 саралашидаги навбатдаги рақибимиз - Яман миллий жамоаси шу кетишда 1993 йилнинг кузида қайд этган энг яхши натижаси (ФИФА рейтингида 90-ўрин) янгилаши ҳам ҳеч гап эмас. 

 

ФИФА рейтинги (ОФК миёсида)

Ўрин (+|-)                   Терма жамоа  Очко    (+Ғ-)    

23 (0)                          Эрон                           1522 (+4)

31 (+2)            Япония            1490 (+9)

37 (0)                          Ж.Корея                      1470 (+3)

44 (+2)            Австралия                   1441 (+5)

62 (0)                          Қатар                          1377 (+2)

66 (-1)             БАА                             1365 (+5)

68 (+3)            Хитой                          1340 (+7)

70 (-2)             С.Арабистони 1336 (-6)

79 (-2)             Ироқ                            1314 (-1)

84 (+3)            Уммон             1292 (+15)

85 (+2)            Сурия                          1280 (+3)

88 (-4)             Ўзбекистон                  1272 (-14)

94 (-7)             Ливан                          1253 (-24)

97 (-2)             Қирғизстон                  1237 (-15)

98 (+1)            Иордания                    1235 (+6)

99 (-2)             Вьетнам                      1231 (-1)

101 (+1)                      Фаластин                     1223 (-1)

104 (-1)                       Ҳиндистон                   1207 (-7)

105 (+4)                      Баҳрайн                       1206 (+18)

113 (+5)                      КХДР                           1176 (+22)

114 (+1)                      Таиланд                       1175 (+10)

115 (+4)                      Тожикистон                 1174 (+22)

127 (-1)                       Филиппин                    1130 (-1)

129 (-4)                       Хитой Тайпейи 1107 (-25)

131 (+1)                      Туркманистон  1094 (+3)

137 (+5)                      Яман                           1078 (+5)

143 (-4)                       Гонконг                       1068 (-6)

145 (-10)                      Мьянма                       1064 (-20)

146 (+3)                      Афғонистон                 1062 (+4)

153 (-1)                       Мальдив ор.                1047 (+3)

156 (0)             Қувайт             1029 (+7)

157 (+5)                      Сингапур                     1019 (+20)

158 (+1)                      Малайзия                    1015 (+6)

161 (+5)                      Непал                          999 (+4)

167 (-7)                       Индонезия                   987 (-21)

169 (+1)                      Камбоджа                   982 (-6)

183 (+4)                      Мўғулистон                 923 (+9)

184 (-2)                       Макао                          922 (0)

185 (+1)                      Бутан                          916 (0)

187 (+1)                      Лаос                            912 (0)

187 (-5)                       Бангладеш                  912 (-10)

191 (+1)                      Бруней            904 (0)

195 (-5)                       Гуам                            890 (-18)

199 (+2)                      Шарқий Тимор             879 (0)

202 (-2)                       Шри-Ланка                   872 (-14)

203 (+1)                      Покистон                     867 (0)

ФИФА рейтингининг янгиланган рейтинги 24 октябрь куни эълон қилинади.

 

 

Ой давомида энг катта ўсишга эришган

жамоалар (ўринлар бўйича)

1. Гренада: +13 ўрин

2. Гватемала: +11 ўрин

Кайман ороллари: +11 ўрин

4. Суринам: +9 ўрин

   Жибути: +9 ўрин

   Монтсеррат: +9 ўрин

7. Лесото: +7 ўрин

   Бермуд ороллари: +7 ўрин

 

Ой давомида энг катта

йўқотишга учраган

жамоалар (ўринлар бўйича)

1. Никарагуа: -11 ўрин

2. Мьянма: -10 ўрин

3. Ливан: -7 ўрин

   Индонезия: -7 ўрин

   Барбадос: -7 ўрин

6. Греция: -6 ўрин

   Зимбабве: -6 ўрин

   Аруба: -6 ўрин

  Сейшель ороллари: -6 ўрин

 

Ой давомида энг катта ўсишга эришган

жамоалар (очколар бўйича)

1. Гренада: +28 балл

Кайман ороллари: +28 балл

   3. Словения: +27 балл

   4. Суринам: +24 балл

   5. КХДР: +22 балл

    Тожикистон: +22 балл

 7. Сингапур: +20 балл

 8. Россия: +19 балл

 9. Баҳрайн: +18 балл

    Мозамбик: +18 балл

 

Ой давомида энг катта йўқотишга учраган

жамоалар (очколар бўйича)

1. Хитой Тайпейи: -25 балл

2. Ливан: -24 балл

3. Доминика: -22 балл

4. Греция: -21 балл

   Индонезия: -21 балл

6. Мьянма: -20 балл

   Маврикий: -20 балл

8. Аруба: -19 балл


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz