Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий термасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий термасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

  30.09.2019 21:20
  0
  461
Ўзбекистон миллий термасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

2 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари “D” гуруҳидан ўрин олган учрашувлар олдидан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади. Ушбу йигин олдидан янги мураббийлар штаби томонидан кенгайтирилган таркиб эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан ўрин олган 28 футболчи хозирда янги мураббийлар штабининг кузатуви остида. Дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги ўйинлардан сўнг футболчиларнинг жисмоний ҳолати ўрганиб чиқилади ва улар терма жамоа йиғинига киришади.

Йиғин натижасига кўра бевосита расмий учрашувлар қайдномасига киритиладиган футболчилар танлаб олинади.

 


Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу”, Жанубий Корея), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Дилшодбек Аҳмадалиев (“Бунёдкор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Акбар Исматуллаев ("Металлург").

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив"), Жасур Яхшибоев (АГМК).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”).


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz