Қайднома

Қидирув

Ким ишончни оқлади ёхуд «янги Роналду» дея баҳолаганлар (фотогалерея)

Ким ишончни оқлади ёхуд «янги Роналду» дея баҳолаганлар (фотогалерея)

  01.10.2019 12:39
  0
  667
Ким ишончни оқлади ёхуд «янги Роналду» дея баҳолаганлар (фотогалерея)

Футбол тарихи Криштиану Роналдунинг услубида ўйнайдиган кўплаб футболчиларни оммага таништирди.

Дейлик, 2008 йилдан кейин журналистлар «янги Криштиану»ни топишди, унинг иқтидорига чиндан ҳам шубҳа йўқ эди. Ҳар сафар умидлар саробга айланди, фақат баъзи ҳолларда билдирилган эътирофлар реалликка яқинроқ бўлиб чиқди.

FootballHD.ru тақдим этган бугунги фотожамланма 2008-2019 йиллар оралиғида «янги Роналду»ликка даъвогар бўлган футболчиларга бағишланади.

2008: АЛИПИО

Журналистларнинг ҳайратидан сўнг «Реал» 16 ёшли бразилиялик вундеркиндни сотиб олди, аммо Алипионинг Мадриддаги фаолияти узоқ чўзилмади.

 

2011: ЛУКАС ОКАМПОС

2018 йили «Милан»га Европа Лигаси финалигача етиб боришда кўмаклашган бу футболчи ҳозир «Севилья»да тўп сурмоқда.

 

2009: ФЕДЕРИКО МАКЕДА, ГАБРИЭЛЬ ОБЕРТАН

«МЮ» Роналдуни қўйиб юборгач, унинг ўрнини Македа тўлдиришини хоҳлаганди, бироқ... Муқобил вариант сифатида эса Габриэль Обертанни кўрсатиш мумкин.

2012: ГАСТОН РАМИРЕС

Рамирес ишончни оқламади, кўпроқ меҳнат қилишни унутди, натижада ўсишдан тўхтади. Ҳозир у «Сампдория» футболчиси.

 

2010: БРУМА

Португалиянинг A Bola нашри уни кўп мақтади, лекин «Тоттенхэм»дан тушган таклифни футболчи рад этиб, кейинги уч мавсумни «Спортинг»да ўтказди.

 

2013: АЛЬВАРО ВАДИЛЬО

Ҳозир Вадильо 25 ёшда, аммо уни юлдуз дейиш қийин. «Уэска»дан кейин «Гранада» сафига қўшилиб, ҳозир ҳам шу жамоада ўйнаяпти.

 

2014: ВИЛЬФРИД ЗАА

Тўғри, Заа ҳозир АПЛнинг энг ёрқин футболчиларидан бири. Лекин у португалиялик юлдузнинг натижасига эришганича йўқ.

 

2017: ДИОГУ ЖОТА

Бу футболчини фақат дангасаларгина «Ювентус» юлдузига қиёслашмаганди. Аммо Жота ҳозирча Португалия термасида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.

 

2015: ГОНСАЛУ ГЕДЕШ

Узоқ вақт «янги Роналду» мақомини сақлаб турган Гедеш «ПСЖ»га ўтиши мумкин эди, бироқ у «Валенсия» либосини кийди.

 

2018: РАФАЭЛ ЛЕАН

«Манчестер Сити»га ўтиши кутилган навбатдаги «янги Роналду» «Лилль» таркибида пайдо бўлди. Аммо 8та гол урганидан кейин кўп ўтмай «Милан» либосини кийди. Ёмон эмас.

 

2016: АНТОНИ МАРТИАЛЬ

Бу ҳужумчи «МЮ»га ўтиб, илк мавсумида 17та гол урганида, кўпчилик ҳайратланганди. Аммо кейинчалик Антони ўсишдан тўхтаб қолди.

 

2019: ЖОАУ ФЕЛИШ

126 миллион еврога сотиб олинган ёш футболчи Мадрид афсоналари сафига қўшилармикан? Нимадир дейиш қийин, лекин «Атлетико» шунга умид қилмоқда.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz