Қайднома

Қидирув

РПЛ ўйинлари ҳам кўрсатилса...

РПЛ ўйинлари ҳам кўрсатилса...

  02.10.2019 08:47
  0
  675
РПЛ ўйинлари ҳам кўрсатилса...

Охирги йилларда «Спорт» телеканали репертуарида футболнинг ўрни анча ошгани айни ҳақиқат. Ҳар ҳолда, миллий чемпионат ўйинлари ва унга боғлиқ турли тадбирлар (мисол учун, қуръа ташлаш маросимлари) трансляцияси эвазига канал рейтинги нисбатан яхшиланди. Бироқ «Футбол ТВ» ва «УзРепорт» олдинда, барибир. Чунки истаймизми-йўқ, бизда Англия, Испания ва Италия чемпионатларига қизиқиш катта, барибир. Шундай экан, «Спорт» қўшимча чораларни излаши керак. Дейлик, Россия Премьер-лигасига эътибор қаратиш мумкин. Айниқса, «Ростов» иштирокидаги учрашувларга. Менимча, кўпчилик Элдор Шомуродовнинг ўйини тўғридан-тўғри томоша қилишни хоҳлайди, аммо ҳаммада ҳам бундай имконият йўқ. Агар «Спорт» раҳбарияти «Ростов» ўйинларини кўрсатиш имконини топса, бу канал томошабинлари сони кескин ошишига олиб келади. Ажабмас, бу таклиф кимнидир қизиқтириб қўйса...

------------------------------------------------------------------

Зоҳир ҲАМИДЖОНОВ (Сайхунобод тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz