Қайднома

Қидирув

«Шальке»дан ўрганинг

«Шальке»дан ўрганинг

  03.10.2019 10:56
  0
  376
«Шальке»дан ўрганинг

Гельзенкирхен клуби ҳозирда Бундеслиганинг энг сермаҳсул ҳимоячиси бўлиб турган футболчига бир чақа ҳам тўлаган эмас. Бу борада «Шальке»дан ўрганиш керак. Жамоа ёзда англиялик ҳимоячи Жонжо Кеннини «Жануб хиёбони» қаҳрамони сифатида таништирганди. Қарангки, 22 ёшли футболчи «Шальке» сафидаги дастлабки 5та ўйиндаёқ фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумга қадам ташлади. Аниқроқ айтсак, Жонжо Бундеслиганинг старт қисмида асосан чап қанот ҳимоячиси ролини бажарган бўлсада, 1та гол уриб, яна 2тасига ассистентлик қилишга улгурди. Opta маълумотларига қараганда, Кенни дастлабки 5 тур якунлари бўйича Бундеслигадаги энг эффектли ҳимоячи бўлиб турибди. Яъни Германия элит дивизионида орқа чизиқ вакилларидан ҳеч бири 5та турда «Гол ] пас» тизими бўйича 3 очко тўпламади.

 

Гельзенкирхенликлар Кеннини «Эвертон»дан таклиф этишди. Ўртадаги ижара келишуви мавсум охиригача мўлжалланган. Мана, ёш футболчи қисқа вақт ичида Германия чемпионати бош кашфиётлари қаторига қўшилди. Умуман олганда, «Шальке» ёзги трансферлар даврида янги футболчилар харидига жами 24 миллион евро сарфлади. Шундан 15 миллиони истиқболли ҳимоячи Озан Кабак трансферига кетди. Ҳозирда «Шальке» ҳимоясида «Штутгарт»дан сотиб олинган шу футболчи эмас, балки трансфери текинга тушган Кенни бош ролни бажармоқда. Аслида уни жамоа бош мураббийи Дэвид Вагнернинг шахсан ўзи таркибда кўришни хоҳлаганди. «Молиявий ҳолатимиз кимнидир сотиб олишга имкон бермаслигини сезганим ҳамоно директорлар кенгашига мурожаат қилиб, Кеннини ижара асосида чақиришни сўрадим. Раҳбарият футболчининг имкониятлари билан танишиб чиққач, таклифимга рози бўлди. Муҳими, Жонжонинг ўзи ҳам Германияда ўйнашга қарши чиққани йўқ. Мана, йигитча бир уринишда жамоамиз ўйинига киришиб кетди, майдонда катта ҳажмда иш бажармоқда, «Герта» дарвозасига гўзал гол уришни ҳам уддалади. Қисқаси, у «Шальке» фанатлари ёқимтойи бўлишга яқин турибди. Гап ёзги трансферлар вақтидаги энг яхши келишувларимиздан бирининг сабабчиси ҳақида кетмоқда», - деганди Вагнер 10 сентябрь куни.

Кенни эса «Инстаграм» тармоғидаги саҳифасини «Шальке» либосида тушган суратлари билан бойитиб, мухлисларга фаол қўллаб-қувватлаётганлари учун миннатдорчилик билдирмоқда. Бироқ у мавсум якунида Англияга қайтади, барибир. Чунончи, футболчи ва «Эвертон» ўртасидаги шартнома 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Айтганча, Кенни «ирислар» сафида барча турнирлар ҳисобидан 40 марта майдонга тушиб, атиги 3та голга ҳаммуаллифлик қилганди. Бундеслигада эса дарҳол самарадор ўйнаб, ойнинг энг яхши дебютантига аталган соврин соҳибига айланди. Қойил!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz