Қайднома

Қидирув

Осиё легиони: БИЗДАН ФАҚАТ УЧ КИШИ

Осиё легиони: БИЗДАН ФАҚАТ УЧ КИШИ

  05.10.2019 01:53
  0
  752
Осиё легиони: БИЗДАН ФАҚАТ УЧ КИШИ

Газетамиз орқали Осиёда тўп сураётган футболчилар ва уларнинг топ-5 чемпионатларда кўрсатаётган ажойиб ўйинлари ҳақида маълумот беришни бошлаб юборганимизга ҳам ҳадемай 5 йил бўлади. Элдор Шомуродовнинг Россия Премьер-лигасида етакчи бўлиб олганлиги, унга ҳаттоки, «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдираётгани бу сафарги мақоламиз учун сабаб топиб берди.

2019|2020 йиллар мавсуми иккинчи ярмида Европанинг етакчи чемпионатларида (9та) тўп сурувчи осиёлик футболчилар 51 нафарга етди (ўтган мавсумнинг қишки трансферидан сўнг бу кўрсаткич 63 нафарни ташкил этганди). Қўшилганлар - 16, кетганлар - 28 нафар.

Қатарнинг Копа Америка-2019да муносиб тарзда иштирок этгани ушбу юрт футболчиларининг тез орада Европага ўтишини англатмайди. Бунинг ўзига хос сабаблари кўп. Япония ва Жанубий Корея каби термаларнинг «кўҳна қитъа» сари футболчиларини «экспорт» қилиши арифметик, баъзан геометрик прогресс қоидаси бўйича амалга ошаверади.

Бу сафар чемпионатлар географиясини янада кенгайтирамиз. Осиё терма жамоаларидаги етакчи футболчиларнинг Европадаги иштироки қай тарзда кечиши ҳақидаги тахминлар билан ҳам ўртоқлашамиз.

 

Умумий картина

Англия футболига нега янги осиёлик юлдузлар келмаяпти? Элдор Шомуродовнинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиш эҳтимоли неча фоизга тенг? Бу каби саволларга ўтган йили АПЛ жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган Алиризо Жаҳонбахшнинг бир йиллик фаолияти орқали жавоб топиб кўрсак бўлади. Туманли ўлкадаги 19та ўйинда у бирорта гол уролмади. Жорий мавсум фақат кубок баҳсида бир марта майдонга тушди.

АПЛга келган ҳар бир ҳужумчидан дастлабки мавсумда асосий таркибдан муқим жой олмаса ҳам, камида 4-5та гол уриш талаб этилади. Футболчида еврокубокларда ўйнаш тажрибаси бўлмаса, АПЛда мунтазам гол уриш даражасига чиқиш учун вақт керак.

Германияда эса ҳали-ҳамон Австралия, Жанубий Корея ва Япониядан келган футболчилар тўп суришмоқда. Бошқа Осиё жамоалари бу чемпионатга кела олишмаяпти. Мазкур биринчиликда ўйнаб кетиш учун немис футболи муҳитига тезлик билан мослашиш ҳам талаб этилади. Чунки Германия футболи ўйинчидан қатъий интизомдан ташқари, жамоага ҳар томонлама фойда келтиришни талаб қилиши билан ҳам фарқланади.

Австрия, Бельгия чемпионатларида ўз бахтини излаётган кўплаб осиёлик футболчилар тез орада мазкур чемпионатга ҳам кириб кетишлари керак. Чунки Европа футболи адаптациясидан ўтган бундай ўйинчилар рақобатбардош футбол учун анча идеал вариантдир. Аслида Вьетнам, Таиланд ва Хитой каби мамлакатларга Бундеслига шуҳратини ёйиш мақсади бу давлатлардан кўплаб футболчилар таклиф этилишини талаб қилади. Амалиётда эса немислар ўртамиёна футболчиларга кўнишмаса керак.

Испания Ла Лигаси ва Италия «А» серияси ҳамон қитъадошларимиз учун бегонадек. Сўнгги пайтларда бу чемпионатларда болқонликлар ва жанубий америкаликлар кўпайиб кетгани боис, осиёлик футболчиларга нон топилмаяпти. Устига-устак, тил муаммоси ҳам бор. Саудия футбол федерацияси яхшигина маблағ эвазига ўтан йили худди шу пайтда 3 нафар футболчисини Ла Лигага жойлаганди. Мундиалдаги вазифа бажарилмагач, уларнинг Пиреней ярим оролидаги саргузаштлари якунига етди. «Ювентус»нинг шимолий кореялик футболчини ижарага бериб юборгани ҳозирча Осиё футболи учун у қадар зўр янгилик эмас.

Умидимиз катта. «Валенсия» сафида 16-рақамда тўп сураётган Ли Канг Ин Жанубий Корея футболида янги юлдузлардан бири сифатида баҳоланмоқда. 2019 йил 12 январь куни захирадан Денис Черишевнинг ўрнини эгаллаган бу футболчи Ла Лига тарихида майдонга тушган энг ёш легионер (17 ёш 10 ой 24 кун) бўлди. «Валенсия» асосий таркибидан 30 январь куни жой олди. ЕЧЛда 17 сентябрь санасида «Челси»га қарши баҳсда гол муаллифи Родригонинг ўрнига майдонга тушди. Бу клуб учун жами 14та ўйин ўтказишга улгурди.

 

Терма жамоалар бўйича

Сентябрь ойидаги ФИФА кунларида терма жамоалар яна янги марралар учун курашни бошлаб юборишди. ЖЧ-2022 йўлида янги схемаларни синаб олиш мақсадида барибир тажрибали футболчиларга суянилади.

Эрон терма жамоаси сафида Англия, Бельгия, Туркия, Россия ва Қатар чемпионатларидан келган легионерлар терма жамоада ўзгача муҳитни яратадилар. Сардор Азмуннинг Европа кучли чемпионатларидан бирига кетадиган вақти келган.

Мисол учун, Япония терма жамоаси легионерлари Англия («Саутгемптон»), Италия («Болонья»), Испания («Депортиво», «Мальорка»), Германия («Штутгарт», «Ганновер 96», «Вердер»), Франция («Марсель», «Страсбур»), Португалия («Порту», «Портимоненсе»), Голландия («Гронинген», ПСВ), Бельгия («Сент-Труйден», «Серкль Брюгге», «Генк»), Туркия («Галатсарой»), Австрия («Зальцбург») чемпионатларида тўп суришади. Айнан шу футболчилар сабаб японлар яна олдин эгаллаган позицияни қайтара олишди. Улар етакчи юлдузлар билан бир хилда машғулот ўтказишади, уларга қарши тўп суришади, малакали мураббийлар тактик схемаларига мослашишади.

Япония термаси бош мураббийи Хажиме Мориясу жиддий саралаш босқичи бошлангани боис терма жамоа таркибига анча тажрибали 4-5 футболчини, легионерлардан эса 19 нафарини жалб қилган. Терма жамоа сафида айни пайт ўйнаётган 9 футболчи терма жамоа учун ҳатто 10та ҳам ўйин ўтказишмаган. Япония учун авлодлар алмашинуви даври анча муваффақиятли кечмоқда.

Паулу Бенту устозлигидаги Жанубий Корея терма жамоаси асосан Германия Бундеслигаси (биринчи ва 2-дивизион), Англия, Испания, шунингдек, Япония, Хитой, Қатар ва Канада чемпионатларида тўп сурувчи футболчиларига таянди. Грузия ва Туркманистонга қарши ўйинлар орқали терма жамоа вакиллари ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсатиш орқали ўз клубларидаги ўринларига эга бўлишга интилишди.

 

Ягона жадвал

Қуйида 2019|2020 йиллар мавсуми иккинчи ярми учун Европадаги 9та чемпионат иштирокчилари томонидан рўйхатга киритилган осиёлик футболчиларга оид маълумотлар келтирилган (янги қўшилган фуболчилар алоҳида ажратиб кўрсатилган):

 

Футболчи

Клуби

Туғилган санаси

Фуқаролиги

АНГЛИЯ ПРЕЬЕР-ЛИГАСИ

1

Мая Йошида

«Саутгемптон»

24.08.1988

Япония

2

Ки Сун Ён

«Ньюкасл»

24.01.1989

Ж.Корея

3

Аарон Муй

«Брайтон»

15.09.1990

Австралия

4

Мэттью Райан

«Брайтон»

08.04.1992

Австралия

5

Сон Хюн Мин

«Тоттенхэм»

08.07.1992

Ж.Корея

6

Йосинори Муто

«Ньюкасл»

15.07.1992

Япония

7

Алиризо Жаҳонбахш

«Брайтон»

11.08.1993

Эрон

ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ

1

Макото Хасебе

«Айнтрахт» (Ф)

18.01.1984

Япония

2

Юя Осако

«Вердер»

18.05.1990

Япония

3

Меттью Леки

«Герта»

04.02.1991

Австралия

4

Жи Донг Вон

«Майнц»

28.05.1991

Ж.Корея

5

Квон Чанг Хун

«Фрайбург»

30.06.1994

Ж.Корея

6

Даити Комада

Айнтрахт» (Ф)

05.08.1996

Япония

7

Чон У Ен

«Фрайбург»

20.09.1999

Ж.Корея

8

Чон Сон Хун

«Аугсбург»

21.09.2000

Ж.Корея

ИСПАНИЯ ЛА ЛИГАСИ

1

Такаши Инуи

«Эйбар»

02.06.1988

Япония

2

Ву Лэй

«Эспаньол»

19.11.1991

Хитой

3

Ли Канг Ин

«Валенсия»

19.02.2001

Ж.Корея

4

Такефуса Кубо

«Мальорка»

04.06.2001

Япония

ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ

1

Такехиро Томияцу

«Болонья»

05.11.1998

Япония

ФРАНЦИЯ ЛИГА 1

1

Эйжи Кавашима

«Страсбур»

20.03.1983

Япония

2

Хироки Сакаи

«Марсель»

12.04.1990

Япония

3

Сук Хун Жун

«Реймс»

29.06.1991

Корея

4

Ген Сёжи

«Тулуза»

11.12.1992

Япония

5

Хван УйЖо

«Бордо»

28.08.1992

Ж.Корея

6

Саман Ғоддос

«Амьен»

06.01.1993

Эрон

ГОЛЛАНДИЯ ЭРЕДИВИЗИОНИ

1

Ризо Ғучаннажод

«Зволле»

20.09.1987

Эрон

2

Муҳаммад Усмон

«Хераклес»

01.01.1994

Сурия

3

Юта Накаяма

«Зволле»

16.02.1997

Япония

4

Ко Итакура

«Гронинген»

27.01.1997

Япония

5

Рицу Дон

ПСВ

16.06.1998

Япония

6

Дилан Райан

«Виллем II»

10.06.2000

Австралия

7

Юкинари Сугавара

«АЗ Алкмаар»

28.06.2000

Япония

8

Кейто Накамура

«Твенте»

28.07.2000

Япония

ПОРТУГАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ

1

Сюити Гонда

«Портимоненше»

03.03.1989

Япония

2

Осама Рашид

«Санта-Клара»

13.01.1992

Ироқ

3

Меҳди Тареми

«Риу Аве»

18.07.1992

Эрон

4

Амир Обидзода

«Маритиму»

26.04.1993

Эрон

5

Меҳрдод Муҳаммади

«Авеш»

29.09.1993

Эрон

6

Шоя Накадзима

«Порту»

23.08.1994

Япония

7

Коки Андзаи

«Портимоненше»

31.05.1995

Япония

9

Дайдзен Маэда

«Маритиму»

20.10.1997

Япония

ТУРКИЯ ЧЕМПИОНАТИ

1

Юто Нагатомо

«Галатасарой»

12.09.1986

Япония

2

Азиз Бехич

«Истанбул»

16.12.1990

Австралия

3

Мажид Ҳусайни

«Трабзонспор»

20.06.1996

Эрон

РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

1

Виталий Денисов

«Рубин»

23.02.1987

Ўзбекистон

2

Вадим Афонин

«Оренбург»

29.09.1987

Ўзбекистон

3

Сардор Азмун

«Зенит»

01.01.1995

Эрон

4

Элдор Шомуродов

«Ростов»

29.06.1995

Ўзбекистон

5

Такума Нишимура

ЦСКА (Москва)

22.10.1996

Япония

 ФИКРАТ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz