Шомуродовдан «Гол+пас». Россия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган ЦСКА - «Ростов» ўйинида меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. «Ростов» сафида самарали ўйнаётган Элдор Шомуродов бутун учрашув давомида фаол ҳаракатланиб, аввалига жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди, кейин ўзи якуний ҳисобни ўрнатди. Шу билан терма жамоамиз ҳужумчисининг чемпионатдаги голлари сони 10тага етди ва у тўпурарлар пойгасида Соболев («Крилья Советов») билан бирга пешқадамлик қилмоқда. «Рубин» клуби эса аутсайдер - «Тамбов»ни қабул қилиб, ниҳоят ғалабага эришди - 2:1. Шу тариқа Қозон клуби 6та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига якун ясади. Мезбонлар вакили Виталий Денисов бу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Оренбург» ҳам тур ўйинини ғалаба билан тугатди. Бироқ жамоа таркибидаги Вадим Афонин «Динамо»га қарши кечган уй учрашуви (2:0)да қатнашмади.
Яна омадсизлик. «Қатар СК» Қатар Юлдузлар лигаси 6-турида Доханинг «Ал-Аҳли» жамоаси билан учрашиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур омадсиз баҳсда жамоанинг янги вакили - Сардор Рашидов тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.
Муҳим ўйин, қийин ғалаба. Отабек Шукуров жамоаси - «Ал-Шаржа» БАА Про-лигаси 4-турида ашаддий рақибларидан бири «Ал-Айн»ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Легионеримиз доимгидек, ўйинда тўлиқ вақт ҳаракатланди ва терма жамоамиз ихтиёрига яхши кайфиятда келди. Шаржаликлар айни пайт турнир жадвали 1-поғонасида боришмоқда. БАА чемпионатига яқинда йўл олган Темурхўжа Абдухолиқов эса «Хорфаккан»нинг «Ал-Фужайра»га қарши меҳмондаги ўйини (1:2)да дебют қилди. У илк учрашувида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. Абубакр Мўйдинов эса ҳозирча «Ал-Наср» ўйинида кўриниш бергани йўқ. Унинг жамоаси бу сафар ўз майдонида «Ал-Дафра»га имкониятни бой берди.
Алибоев бор, Мусаев йўқ. «Жубило Ивата» Япония чемпионати нав-батдаги турида «Йогокама»ни қабул қилиб, Фозил Мусаевсиз ўйнади ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ж.Корея элит лигасида кучли учликда бораётган «Сеул» аксинча, 6 октябрь куни «Сувон Самсунг» майдонидан ғалаба билан қайтди - 2:1. Пойтахтликлар сафида тўп сураётган Икром Алибоев бу ўйинда ҳам тўлиқ 90 дақиқа давомида тиним билмади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20