Ўзбекистон терма жамоаси сайёрамизнинг асосий футбол форуми - 2022 йили Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида навбатдаги саралаш баҳсларини бошлади.
Илк бор биз 1997 йили Францияда ўтган ЖЧ-98 йўлланмаси учун курашга киришгандик. Термамизнинг ўша пайтдаги бош мураббийи Рустам Мирсодиқов дастлабки босқичдан мувафақиятли ўтиб, ҳал қилувчи паллада шогирдлари билан имкониятни бой берганди. Жанубий кореяликлар Тошкентдаги баҳсда 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари-94даги мағлубият учун ўч олишганди.
Навбатдаги мундиал саралашига янги мураббий қўл остида киришгандик. Бироқ ғалати мағлубият (Уммон термасига қарши баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 2:4 кўринишида имконият бой берилганди) бизни ЖЧ-2022дан четда қолдирди.
Янги мураббий Равшан Ҳайдаров ЖЧ-2006 саралашининг биринчи босқичини муваффақиятли ўтказди. Аммо кейинчалик терма бошқаруви тушунарсиз равишда германиялик мутахассис Ханс-Юрген Гёде ихтиёрига топширилди ва бу мураббий сал қолса, миллий жамоамизни жар ёқасига олиб келиб қўйди. Айнан ўша Ҳайдаров ва англиялик Роберт Хоутоннинг саъй-ҳаракатлари эвазига терма вазиятни ўнглагандек туюлганди. Бироқ япониялик ҳакам қўпол хатога йўл қўйиб, Баҳрайнга қарши баҳсда вакилларимизга пенальтини қайта ижро этиш имконини бермаганди. Мазкур рақибга қарши қайтадан ўтказилган ўйин эса бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади.
ЖЧ-2010 саралашини Рауф Инилеев қўл остида бошлаган термамиз дастлабки босқичдан яхши ўтганди, аммо кейинги раундда Инилеевнинг ўрнини Миржалол Қосимов эгаллади ва биз яна мундиалдан четда қолдик.
Бразилияда ўтказилган ЖЧ-2014 саралаши Вадим Абрамов мураббийлигида бошланганди. Терма ҳал қилувчи босқичга гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда йўл олди, лекин кейинги раундда Эронга аламли тарзда имконият бой берилгач (ягона гол 94-дақиқада урилганди), Абрамовнинг ўрнига Қосимов тайинланди. Ўша саралашнинг «плей-офф»ида Иордания жамоасига ютқаздик.
ЖЧ-2018 саралашининг биринчи босқичи дастлабки ўйини вакилларимиз учун омадсиз якунланди - шимолий кореяликларга 2:4 ҳисобида ютқаздик. Натижада Қосимов бўшатилиб, ўрнини Самвел Бабаян эгаллади. Ушбу мутахассис жуда машаққатли йўлни босиб ўтди, унинг бошқарувидаги термани муваффақиятдан фақат битта гол ажратиб турганди. Афсуски, ўша гол урилмади.
Шу тариқа биз олтита жаҳон чемпионати - 1998, 2002, 2006, 2010, 2014 ва 2018 йиллардаги мундиалнинг финал босқичига чиқолмадик. Демак, термамизнинг ушбу мусобақаларда тўплаган тажрибаси деярли чорак асрдан буён омадсиз бўлиб чиқмоқда.
Жанубий кореяликларнинг Азамат Абдураимов томонидан Хиросимада урилган гол учун ўч олиш жараёни ҳамон давом этмоқда: 1997 йилда - 1:2 ва 1:5; 2006 йилда - 1:2 ва 1:1 (корейслар 90-дақиқада ҳисобни тенглаштиришган) - Равшан Ҳайдаров истеъфога чиқарилган; 2014 йилда - 2:2 ва 0:1 (Шораҳмедовнинг автоголи) - Миржалол Қосимов бўшатилди; 2018 йилда - 1:2 (корейсларнинг 86-дақиқадаги ғалаба голи) ва 0:0 (ғалаба қозонишимиз мумкин эди, ахир тўп тўсинга текканди) - Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди. Таъбир жоиз бўлса, сўнгги баҳсда бизни Россия мундиалидан бор-йўғи беш сантиметр ажратиб турганди.
Жанубий кореяликларга қарши ўйинлардаги омадсизликка барҳам бериш вақти келди. Ахир 2012 йили японлар билан баҳслардаги нохуш анъанага чек қўйилганди-ку (февралда ўтказилган учрашувда Александр Шадрин ғалаба тўпини киритганди). Кейинчалик Эронни ҳам енгдик (Улуғбек Бақоев ноябрда Теҳронда гол урганди). Демак, топ даражадаги жамоаларни уларнинг майдонида ҳам енга оламиз.
Аммо буларнинг ҳаммаси тарих, ҳозир вазият қандай? Олтита жаҳон чемпионати саралашларининг дастлабки босқичларини биз ортиқча қийинчиликсиз босиб ўтганмиз. Бу сафар қуръа бизга Саудия Арабистони, Фаластин, Сингапур ва Яманни гуруҳдош қилди. Турли йилларда ушбу жамоаларга қарши кечган расмий учрашувларда қайд этган натижаларимиз билан қуйида таништирамиз.
Шартли белгилар: ЖЧ - жаҳон чемпионати, ОК - Осиё кубоги, ОЎ - Осиё ўйинлари, ўрт. - ўртоқлик учрашувлари.
ЯМАН. Жами - 4 ўйин
1:0 (Сана - ЖЧ-1998 - Мирсодиқов)
5:1 (Тошкент - ЖЧ-1998 - Мирсодиқов)
1:0 (Тошкент - ЖЧ-2018 - Бабаян)
3:1 (Доха - ЖЧ-2018 - Бабаян)
Якуний натижа: 4 ўйин, 4 ғалаба, тўплар нисбати: 10-2
---------------------------------------------------------------------
ФАЛАСТИН. Жами - 3 ўйин
3:0 (Тошкент - ЖЧ-2006 - Ҳайдаров)
3:0 (Доха - ЖЧ-2006 - Ҳайдаров)
1:0 (Дубай - 2014-ўрт. - Қосимов)
Якуний натижа: 3 ўйин, 3 ғалаба, тўплар нисбати: 7-0
---------------------------------------------------------------------
СИНГАПУР. Жами - 2 ўйин
7:3 (Сингапур - ЧМ-2010 - Инилеев)
3:0 (Тошкент - ЧМ-2010 - Инилеев)
Якуний натижа: 2 ўйин, 2 ғалаба, тўплар нисбати: 10-3
---------------------------------------------------------------------
С.АРАБИСТОНИ Жами - 10 ўйин
4:1 (Хиросима - ОЎ-1994 - Акрамов)
0:5 (Саида - ОК-2000 - Саркисян)
1:0 (Ченгду, ОК-2004 - Ҳайдаров)
1:1 (Тошкент - ЖЧ-2006 - Гёде)
0:3 (Ар-Риёд - ЖЧ-2006 - Ҳайдаров)
1:2 (Жакарта - ОК-2007 - Инилеев)
3:0 (Тошкент - ЖЧ-2010 - Инилеев)
0:4 (Ар-Риёд - ЖЧ-2010 - Инилеев)
0:4 (Жидда - 2010-ўрт. - Абрамов)
3:1 (Мельбурн - ОК-2015 - Қосимов)
Якуний натижа: 4 ғалаба, 1 дуранг, 5 мағлубият, тўплар нисбати: 13-21
---------------------------------------------------------------------
Мазкур статистика 2019 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра келтирилган. Аввал етишмаган омад термамизга ЖЧ-2022 саралашида кулиб боқишиадан умидвормиз.
Владимир САФАРОВ
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20