Қайднома

Қидирув

Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон термаси Яманни янчиб ташлади

Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон термаси Яманни янчиб ташлади

  10.10.2019 19:09
  0
  456
Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон термаси Яманни янчиб ташлади

Ниҳоят, Ўзбекистон терма жамоаси чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларга ғалабани тақдим этди.

Вадим Абрамов ўйинга танлаган таркиб ва тактика иш берди. Миллий жамоа сафида дебют ўйинини ўтказган Қодирқуловнинг голи дейсизми, Шомуродов фақат "Ростов"да эмас, терма жамоада ҳам голли серияни давом эттириши мумкинлигини исботлаганини айтасизми, турли туман услубда киритилган голлар — буларнинг барчаси ишқибозларимизга ёқди.

Ҳаттоки, Оджил Аҳмедовнинг ҳисобга олинмагани голи ҳам ўйиннинг чиройини бузмади, аксинча, учрашувга чирой бағишлагандек бўлди.

Нима ҳам дердик, Ўзбекистон энди ўзига ўхшади. Ғалаба муборак!

ЖЧ-2022 САРАЛАШ. «D» ГУРУҲИ, 3-ТУР

ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН - 5:0 (2:0)

Ҳакамлар: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия), Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания), Аҳмад Алали (Қувайт).

Голлар: Санжар Қодирқулов (2), Элдор Шомуродов (33), Жамшид Искандаров (53), Ислом Тўхтахўжаев (72), Игорь Сергеев (90).

Ўзбекистон: 01.Элдор Суюнов, 04.Фарруҳ Сайфиев (Икром Алибоев 75), 05.Рустам Ашурматов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 03.Ҳожиакбар Алижонов, 13.Санжар Қодирқулов, 22.Жамшид Искандеров (Одил Аҳмедов 57), 10.Жалолиддин Машарипов, 07.Отабек Шукуров, 17.Достон Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 79).

Яман: 22.Салим Сайид (Д), 05.Маҳди Аловуддин, 02.Аҳмад ал-Ҳамрий, 04.Мудир Абдуробий (Муҳаммад Салим 85), 17.Муфид Сарҳан, 12.Аҳмад Моҳир (Эссам ал-Воравий 48), 16.Носир ал-Гаҳваший, 11.Абдулвоси ал-Матрий, 20.Эмад Тавфиқ (Муҳаммад Умар 71), 07.Аҳмад ас-Сарорий, 09.Умар Абдуллоҳ ад-Даҳий.

Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар).

Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия).


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz