Қайднома

Қидирув

«Мовий гвардия»нинг яшил либоси

«Мовий гвардия»нинг яшил либоси

  13.10.2019 03:43
  0
  705
«Мовий гвардия»нинг яшил либоси

Италия термаси 65 йиллик танаффусдан кейин илк марта яшил либосда майдонга тушади. Бу ранг ёш иқтидорлар ва тикланиш даврига ишора сифатида қабул қилинмоқда.

«Скуадра адзурра»нинг сўнгги мағлубияти 2018 йилнинг сентябрида қайд этилган бўлиб, ўшанда итальянлар Миллатлар Лигаси доирасидаги учрашувда Португалия термасига мағлубиятга учрашганди. 2019 йили жамоа Евро саралашида қаторасига олтита ғалабани қайд этди:

Италия - Финляндия - 2:0

Италия - Лихтенштейн - 6:0

Греция - Италия - 0:3

Италия - Босния ва Г. - 2:1

Арманистон - Италия - 1:3

Финляндия - Италия - 1:2

Италия миллий жамоасининг янги экипировкасига тўхталадиган бўлсак, терманинг 1954 йилги либоси унинг дизайнига асос сифатида олинган. Яшил рангдаги футболкалардан «мовий гвардия» фақат бир марта, «Стадио Олимпико»да кечган Аргентинага қарши баҳсда (2:0) фойдаланганди. Евро саралаши доирасидаги Греция билан ўйин ҳам «Олимпико»да ўтказилади ва унда «скуадра адзурра» қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.

Италия футбол федерацияси расмий сайтида қайд этилишича, терманинг техник ҳамкори ҳисобланган Puma вакиллари либос дизайнини яратишда Тикланиш даври архитектураси ва матоларидан илҳом олишганини таъкидлашган. Янгиликнинг ёш иқтидорларга тааллуқли қисмига тўхталадиган бўлсак, 1954 йили Аргентина устидан қозонилган ғалабадан кейин Италиянинг ёшлар термалари либоси учун асосий ранг сифатида яшил танланди. Мовий эса барча навқирон футболчиларнинг орзуси саналган миллий жамоа экипировкаларидаги анъанавий ранг бўлиб қолди. Италия термасининг октябрдаги учрашувлар учун эълон қилган рўйхатида 25 ёш ва ундан кичик бўлган 12 нафар футболчи бор.

Puma Италия футбол федерацияси билан 2003 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2015 йили томонлар келишувни узайтиришди ва унга кўра итальянларнинг йилига 25 млн. евро олишлари белгилаб қўйилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz