Қайднома

Қидирув

ENTER Engineering компанияси "Насаф" ФКга 10 миллиард сўм берадиган бўлди

ENTER Engineering компанияси "Насаф" ФКга 10 миллиард сўм берадиган бўлди

  14.10.2019 20:35
  0
  402
ENTER Engineering компанияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2022 йилларда футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги № ПП-3610 сонли қарорининг ижроси доирасида ENTER Engineering компанияси "Насаф" клуби билан қиймати 10 млрд сўмни ташкил этадиган, 2020 йил сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Бу ҳақда ENTER Engineering матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу маблағлар "Насаф" клубининг моддий-техник, илмий-услубий базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, ўқув-машғулот жараёнининг юқори сифатини таъминлаш, шунингдек, футболни кенг аҳоли ўртасида оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун йўналтирилади.

"Насаф" жамоаси раҳбарияти ўз футбол мактаби базасида ёш футболчиларни тарбиялаш мақсадида легионер футболчилардан воз кечишга қарор қилди.
Таъкидлаш лозимки, айни вақтда қаршиликларнинг 12 нафар футболчиси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси саналади. "Насаф" бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли ва энг машҳур клубларидан бири ҳисобланади.

 


Манба: https://ent-en.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz