Қайднома

Қидирув

ОФК тақвими сабабли...

ОФК тақвими сабабли...

  15.10.2019 03:06
  0
  429
ОФК тақвими сабабли...

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев «Телеграм»­даги «Футболиум» канали орқали пайшанба куни ўтказилган ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларни таҳлил қилиш асносида қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

- Мундиал саралашидан ўрин олган пайшанба кунги баҳслар натижасига алоҳида эътибор қаратсак, 16та ўйиндан 14тасида майдон эгалари ғалаба қозонишди. Уларнинг 10тасида эса йирик ҳисоб кузатилди. Натижаларнинг бир хиллиги ОФКнинг одатий шаблонга асосланган тақвими билан боғлиқ. Дейлик, 10 октябрь куни барча гуруҳларга биринчи саватчадан тушган жамоалар мос равишда 5-тоифа термаларига қарши майдонга тушди, иккинчи ва тўртинчи рақамли термалар эса ўзаро ўйнади. Мазкур ҳолатда фаворитлар ўйинларни ўз майдонларида ўтказишди. Шундай экан, уларнинг барчаси ғалабага эришганию, ўта йирик ҳисоблар кўп қайд этилгани ҳайратланарли ҳолат эмас (фақат Иордания ва Қувайт термалари ўйинида кучлар тенг келди).

Ўз майдонида мағлубиятга учраган ягона жамоа - Бангладеш. Аммо бу термага 1-саватчадан жой тегишининг бошқа сабаби бор: Қатар миллий жамоаси келгуси йилнинг июнида Жанубий Американинг бош турнири - «Копа Америка» баҳсларига улгуриш учун саралаш босқичини эртароқ якунлаши лозим. Дарвоқе, бангладешликлар пайшанба куни айнан қатарликларга имкониятни бой беришди. Йирик ҳисобда эмас, аммо кичикроқ натижада Даккадаги стадион чимининг сифатли эмаслиги ўрни ҳам бор.

Бизнинг гуруҳга тўхталсак, бу ерда, афтидан, ҳаммаси ўз ўрнига тушаётгандек. Яман ва Сингапур термалари аввалги даражага қайтди. Бир мартадан хатога йўл қўйган Ўзбекис­тон ва Саудия Арабистони термалари эса энди бошқа янглишмайди. Ўйлашимча, кейинги турда бизникилар ҳам, саудияликлар ҳам, гарчи меҳмонда тўп суришсада, ғалабага эришишади. Кейинчалик эса 1-ўрин масаласи ўзаро учрашувларда ҳал бўлади. Эслатиб ўтаман, уларнинг дастлабкиси 14 ноябрь куни Тошкент­да ўтказилади. Бу ўйин янги-эски мураббийимиз ва бутун жамоа учун биринчи жиддий синовга айланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz