Қайднома

Қидирув

Эски танишлар тўқнашуви ёки ЖЧ-2022 САРАЛАШИ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ 4-ТУРИ ОЛДИДАН

Эски танишлар тўқнашуви ёки ЖЧ-2022 САРАЛАШИ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ 4-ТУРИ ОЛДИДАН

  15.10.2019 10:22
  0
  558
Эски танишлар тўқнашуви ёки ЖЧ-2022 САРАЛАШИ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ 4-ТУРИ ОЛДИДАН

Бу ҳафта ҳам ОФК миқёсида навбатдаги мундиалнинг квалификацион ўйинлари давом эттирилади. Жорий йил 5 сентябрь куни старт олган иккинчи раундда ОФКга аъзо 40та жамоа 10та гуруҳда кураш олиб бораётганидан хабарингиз бор. Ўйинларда кутилмаётган натижалар қайд этилаётган ўз йўлига, муҳими, бир қатор эски танишлар (азалий рақиблар) мундиал чиптаси учун яна ўзаро куч синашишмоқда. Бугун гуруҳ босқичи 4-турида 32та жамоа майдонга тушади. Навбатдаги муҳим ўйинлар олдидан рақибларнинг жаҳон чемпионати саралаши доирасида бир-бири билан неча марта ва қандай ўйнагани хусусида қисқача маълумот беришни лозим топдик. Дейлик, Ўзбекистон миллий жамоаси мундиал саралашига киришган 1998 йилдан буён кўплаб гранд ва ўртамиёна рақибларга дуч келди (жами 71 марта). Жумладан, бугунги рақиб - Сингапур термаси ҳам биз учун нотаниш эмас.

 

ФИФА байроғи остидаги жорий саралаш турнири эски танишларнинг яна ўзаро учрашишлари билан ёдда қолади. Мисол учун, иккинчи раундда иштирок этаётган терма жамоалар охирги 6та мундиал йўлида бир-бирлари билан жами 97та ўйин ўтказган:

ЖЧ-98 йўлида - 5та ўйин

ЖЧ-2002 йўлида - 16та ўйин

ЖЧ-2006 йўлида - 18та ўйин

ЖЧ-2010 йўлида - 22та ўйин

ЖЧ-2014 йўлида - 14та ўйин

ЖЧ-2018 йўлида - 22та ўйин

 

«А» ГУРУҲИ: Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив ороллари, Гуам

Филиппин - Хитой. Бу жамоалармундиал саралаши доирасида илк бора тўқнаш келмоқда.

Гуам - Сурия. Гуамликлар аввалги мундиаллар саралашида нафақат Сурия термаси, балки бошқа гуруҳдошлари билан ҳам бирор марта учрашишмаган.

------------------------------------------------------------------------

«B» ГУРУҲИ: Австралия, Иордания,Хитой Тайпейи, Қувайт, Непал

Хитой Тайпейи - Австралия. «Яшил қитъа» футболи 2006 йилнинг 1 январь куни Океания минтақасидан чиқиб, расман ОФК таркибига кирди. «Соккеруз» 1978, 1982 ва 1986 йилларда Хитой Тайпейи термасига қарши жами 6 марта майдонга тушган, аммо бошқа конфедерация вакили сифатида.

Непал - Иордания. Жамоалар ЖЧ-2014 йўлида 2 бора ўзаро ҳисоб-китоб қилишган.

1. ЖЧ-2014 саралаши иккинчи раунд: Иордания - Непал - 9:0

Голлар: Ҳассан Абдул Фаттоҳ (7, 72, 83, 90),

Амир Диб (20, 57), Аҳмад Ҳайел (31, 62),

Абдуллоҳ Диб (45+2).

2. ЖЧ-2014 саралаши иккинчи босқич: Непал -

Иордания - 1:1

Голлар: Бхарат Хавас (80) - Саид Муржан (53).

-------------------------------------------------------------------

«C» ГУРУҲИ: Эрон, ИроҚ, Баҳрайн,Гонконг, Камбоджа

Баҳрайн - Эрон. ЖЧ сари курашда ўзаро 6та ўйин. Ҳозирча устунлик форслар томонида.

1. ЖЧ-2002 саралаши иккинчи раунд: Эрон -

Баҳрайн - 0:0

2. ЖЧ-2002 саралаши иккинчи раунд: Баҳрайн -

Эрон - 3:1

Голлар: Абдуллоҳ ал Марзуқий (8), Ҳусайн Али (45), Муҳаммад Ҳусайн Баҳзод (90) - Али Даи (82).

3. ЖЧ-2006 саралаши учинчи раунд: Баҳрайн -

Эрон - 0:0

4. ЖЧ-2006 саралаши учинчи раунд: Эрон -

Баҳрайн - 1:0

Гол: Муҳаммад Нусрати (48).

5. ЖЧ-2014 саралаши учинчи раунд: Эрон -

Баҳрайн - 6:0

Голлар: Саид Жалол Ҳусайни (22, Мужтабо

Жаббори (34), Ходи Оқили (42), Андраник

Теймурян (61), Карим Ансарифард (75), Ғуломризо Ризои (83).

6. ЖЧ-2014 саралаши учинчи раунд: Баҳрайн -

Эрон - 1:1

Голлар: Маҳмуд ал Ажмий (45) - Мужтабо

Жаббори (90+2).

Камбоджа - Ироқ. Камбоджаликлар олдинги мундиаллар саралашида бу гуруҳдаги ҳеч бир жамоа  билан юзлашишмаган.

«D» ГУРУҲИ: Саудия Арабистони,Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур

Сингапур - Ўзбекистон. Вакилларимиз ЖЧ саралаши доирасида сингапурликларни 3-марта синовдан ўтказишади.

1. ЖЧ-2010 саралаши 3-раунд: Сингапур -

Ўзбекистон - 3:7

Голлар: Александр Дюрич (16), Фахруддин

Мустафич (31-пен.), Уилкинсон (73) - Темур Кападзе (10), Виктор Карпенко (22), Сервер Жепаров (32, 44), Виталий Денисов (42), Азиз Ибрагимов (62), Максим Шацких (88).

2. ЖЧ-2010 саралаш босқичи учинчи раунд:

Ўзбекистон - Сингапур - 3:0 (техник ғалаба, аслида ўйин 1:0 ҳисобида тугаган)

Гол: Александр Гейнрих (80).

Фаластин - С.Арабистони. Икки жамоа ҳозирга қадар мундиал йўлида 2 марта куч синашган.

1. ЖЧ-2018 саралаши иккинчи раунд: С.Арабистони - Фаластин - 3:2

Голлар: Яҳё ал Шеҳрий (6), Муҳаммад

ал Саҳлавий (46, 90+4) - Пабло Тамбуррини (51),

Матиас Жадуэ (90+1).

2. ЖЧ-2018 саралаши иккинчи раунд: Фаластин - С.Арабистони - 0:0

-----------------------------------------------------------------------

«E» ГУРУҲИ: Қатар, Уммон, Ҳиндистон,АфҒонистон, Бангладеш

Афғонистон - Ҳиндистон. Афғонлар ва ҳиндлар ЖЧ саралашида 2 марта ўзаро тўқнаш келишган ва ҳар иккиси битта жамоа ғалабаси бимлан якунланган.

1. ЖЧ-86 саралаши биринчи раунд. Бангладеш - Ҳиндистон - 1:2

Голлар: Ашрафуддин Аҳмад (42) - Шишир Гош (34), Бикаш Панжи (84).

2. ЖЧ-86 саралаши биринчи раунд: Ҳиндистон - Бангладеш - 2:1

Голлар: Бикаш Панжи (36), Камилло Гонсалвеш (54) - Ашис Бхадра (15).

Қатар - Уммон. Ўзаро ўйинлар сони 4та - устунлик қатарликлар томонида.

1. ЖЧ-90 саралаши биринчи раунд: Уммон -

Қатар - 0:0

2. ЖЧ-90 саралаши биринчи раунд: Қатар -

Уммон - 3:0

Голлар: Жума Салим (32), Маҳмуд Соуфий (67, 81).

3. ЖЧ-2002 саралаши иккинчи раунд: Қатар -

Уммон - 0:0

4. ЖЧ-2002 саралаши иккинчи раунд: Уммон -

Қатар - 0:3

Голлар: Волид Ҳамза (26), Муборак Мустафо (33), Муҳаммад Салим (74).

------------------------------------------------------------------------

«F» ГУРУҲИ: Япония, ҚирҒизистон,Тожикистон, Мяньма, МўҒулистон

Тожикистон - Япония. Қўшниларимиз японларга нотаниш эмаслар. Аммо улар ЖЧ-2014 саралашидаги ҳар икки учрашувда аламли-оғриқли мағлубиятни тан олишган.

1. ЖЧ-2014 саралаши учинчи раунд: Япония - Тожикистон - 8:0

Голлар: Майк Хавенаар (11, 47), Шинжи Оказаки (19, 74), Юичи Комано (35), Шинжи Кагава (41, 68), Кенго Накамура (56).

2. ЖЧ-2014 саралаши учинчи раунд: Тожикистон - Япония - 0:4

Голлар: Ясуюки Конно (36),

Шинжи Оказаки (61, 90+2), Рючи Маэда (82).

Мўғулистон - Қирғизистон. Жамоалар мундиал йўлида ҳали ўзаро учрашмаган.

«G» ГУРУҲИ: БАА, Вьетнам, Таиланд,Малайзия, Индонезия

Таиланд - БАА. ЖЧ саралаши доирасидаги ўйинларнинг аксариятида амирликлар ғалаба нашидасини суришган.

1. ЖЧ-94 саралаши биринчи раунд: Таиланд -

БАА - 0:1

Гол: Абдулраззоқ Иброҳим Балуший (61).

2. ЖЧ-94 саралаши биринчи раунд:  БАА -

Таиланд - 2:1

Голлар: Абдулраззоқ Иброҳим Балуший (10), Аднан ал Таляний (63) - Сонгсерм Маперм (90).

3. ЖЧ-2006 саралаши иккинчи раунд: БАА -

Таиланд - 1:0

Гол: Муҳаммад Рашид (22).

4. ЖЧ-2006 саралаши иккинчи раунд: Таиланд -

БАА - 3:0

Голлар: Жакапонг (10), Анон Нанок (30), Тердсак Чайман (67).

5. ЖЧ-2018 саралаши учинчи раунд: БАА -

Таиланд - 3:1

Голлар: Али Мабҳут (14, 47), Аҳмад Халил (90+3) - Тана Чанабут (65).

6. ЖЧ-2018 саралаши учинчи раунд: Таиланд -

БАА - 1:1

Голлар: Монгкол Тоссакраи (69) - Али Мабҳут (90+3).

Индонезия - Вьетнам. Ҳозирча ўзаро ҳисоб-китоб тенг: жамоаларда 1тадан ютуқ бор.

1. ЖЧ-94 саралаши биринчи раунд: Вьетнам -

Индонезия - 1:0

Гол: Ха Вонг Най (61).

2. ЖЧ-94 саралаши биринчи раунд: Индонезия - Вьетнам - 2:1

Голлар: Путут Вижанарко (55), Судирман (75) - Нгуен Хон Сон (30).

--------------------------------------------------------------------------

«H» ГУРУҲИ: Ж.Корея, Ливан, КХДР,Туркманистон, Шри-Ланка

КХДР - Ж.Корея. Ўзаро ўйинлар сони кўп, лекин уларда шимоллликлар бирор марта ғалаба қозонишмаган.

1. ЖЧ-90 саралаши финал раунди: КХДР -

Ж.Корея - 0:1

Гол: Хванг Сеон Хонг (18).

2. ЖЧ-94 саралаши финал раунди: Ж.Корея -

КХДР - 3:0

Голлар: Ко Жеонг Вун (49), Хванг Сеон Хонг (53),

Ха Сеок Жу (75).

3. ЖЧ-2010 саралаши учинчи раунд: КХДР -

Ж.Корея - 0:0

4. ЖЧ-2010 саралаши учинчи раунд: Ж.Корея -

КХДР - 0:0

5. ЖЧ-2010 саралаши тўртинчи раунд: КХДР -

Ж.Корея - 1:1

Голлар: Хонг Йонг Жо (64-пен.) - Ки Сунг Йонг (69).

6. ЖЧ-2010 саралаши тўртинчи раунд. Ж.Корея - КХДР - 1:0

Гол: Ким Чи Ву (86).

Шри-Ланка - Ливан. Шри-ланкаликлар Ливан термасига қарши 2та ўйинда нақ 9та гол қўйиб юборишган.

1. ЖЧ-2002 саралаши биринчи раунд: Ливан -

Шри-Ланка - 4:0

Голлар: Рода Антар (44, 63), Мусо Ҳожейж (65), Муҳаммад Кассас (90).

2. ЖЧ-2002 саралаши биринчи раунд. Шри-Ланка - Ливан - 0:5

Голлар: Вартан Ғазариян (25), Файсал Антар (37), Марсилио Алвес (48), Ҳайзам Зайн (64), Коркен Йенкибариян (82).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz