Қайднома

Қидирув

Беларусь футболи раҳмсиз

Беларусь футболи раҳмсиз

  16.10.2019 15:00
  0
  411
Беларусь футболи раҳмсиз

Беларусь чемпионатида футболчининг бош билан йўллаган зарбасидан кейин дарвоза тўри йиртилиб кетди. Тўхтанг. Балки зарба бош билан берилмагандир? Йўқ, айнан бош билан йўлланган тўп тўрни йиртиб юборди...

Беларусь чемпионати биринчи лигаси 23-турида «Барановичи» ва НФК клублари ўзаро тўқнаш келди. Ўйин меҳмон сифатида майдонга тушган Минск жамоасининг ўта ишончли ғалабаси билан якунланди - 4:0. Учрашувдаги энг қизиқарли ҳолат 52-дақиқада, меҳмон жамоа 3-голни урган вазиятда кузатилди - тўп дарвозага кирди ва тўрни тешиб ўтди... Гол. Аслида НФК ҳужумчиси Александр Яцкевичнинг бош билан берган зарбаси у қадар кучли чиқмаганди. «Гол. Ҳисоб - 3:0. Тўп дарвозага кирди ва... Кўринишидан, тўрда йиртиқ жойи бор, шекилли. Нима бўлди?  Яцкевичнинг зарбаси тўрни йиртадиган даражада кучли чиқдими?» — деди ўйин шарҳловчиси. Демак, тўрнинг ўзи яроқсиз бўлган, шекилли.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz