Қайднома

Қидирув

VAR ўчиб қолди-я...

VAR ўчиб қолди-я...

  17.10.2019 01:01
  0
  362
VAR ўчиб қолди-я...

Ўйин вақти VAR тизими ишламай қолса, нима бўлади? Яқинда Саудия Арабистони миллий чемпионатида шунга ўхшаш кўзда тутилмаган «ўчиб қолиш» кузатилди. Боз устига, ҳакамлар бригадаси голни аниқлашда VAR ёрдамига эҳтиёж сезган бир паллада...

Энг қизиғи шуки, VAR тизими оддий бепарволик туфайли ишламай қолган экан. Аниқроқ айтсак, кимдир қурилмани электр тармоғидан узиб қўйган. Оқибатда рефери вазиятни видеотакрор воситасида баҳолаш имкониятидан маҳрум бўлди, ўйин эса «Ал-Наср»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, «Ал-Фотиҳ» мағлуб...

Қанақасига шундай бепарволикка йўл қўйиш мумкин? Ушбу умуман тушунарсиз ҳолат маҳаллий лига 2-туридан ўрин олган учрашувда юз берди. Ғалати-а, бош ҳакам дарвоза қоидаларга мос равишда ишғол этилганига ишонч ҳосил қилишни хоҳласаю, тизим бирданига ишламай қолса. Кейинчалик маълум бўлишича, стадион ходимларидан бири қўл телефонини қувватлантириш учун қурилмани шунчаки, ўчириб қўйган экан. Дарвоқе, «Ал-Наср»га 3 очко келтирган ягона гол Фирас ал Бурайкан ҳисобига ёзилди. Натижа ўз йўлига, аммо ушбу воқеа тафсилоти ижтимоий тармоқларда тез тарқалди ва кўпчиликда енгил кулгу уйғотди. Лекин фойдали томони ҳам сезилди. Дейлик, Саудия Арабистони футбол федерацияси зудлик билан VAR тизимида ишлаш механизми муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Тахмин қилинишича, ўйин пайти тизимнинг ишламай қолгани асл сабаби айни шу муҳокама чоғи аниқланган. «Ҳа, VAR технологиясига боғлиқ баъзи тушунарсиз ҳолатлар йўқ эмас, лекин тизим хатосиз ишлаши йўлида доимий изланишдамиз», - деди Саудия футбол федерацияси Ҳакамлар қўмитаси раҳбари. Лекин бепарволикка йўл қўйган ходимга қандайдир жазо чораси қўлланилмади, чоғи. Нима, футбол ўз йўлига, телефонни эса вақтида қувватлантириш керакми?


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz