Қайднома

Қидирув

«Аланияспор» мутлақо интернационал

«Аланияспор» мутлақо интернационал

  17.10.2019 05:05
  0
  689
«Аланияспор» мутлақо интернационал

Туркия миллий чемпионатида яна бир янги пеш-қадам пайдо бўлди - «Аланияспор». Энг диққатга сазовор факт шуки, ушбу кутилмаган етакчи таркибида нақ 12та мамлакат (!) фуқароси бор. Ҳа, чинакам байналминал клуб...

Европадаги кучли 5та чемпионатдан ташқари, бошқа биринчиликларга ҳам оз-моз эътибор қаратадиган мухлислар билишади, Туркия Супер-лигаси ўтган мавсумида деярли финиш маррасига қадар «Истанбул» жамоаси ҳукмронлик қилди. Бироқ истанбулликларга охирида нимадир етишмади ва улар чемпионлик рутбасини доимий фаворитлардан бири - «Галатасарой»га бериб қўйишди. Энди эса дастлабки 7та турдан сўнг турнир жадвалида камтарин «Аланияспор» пешқадамлик қилмоқда. Йўқ, бу жамоанинг 1-ўринда тургани унинг феноменал старти маҳсули эмас. Ўз таркибида 12та мамлакат фуқаросини жамлаган жамоа 7та ўйинда ўртачадан баландроқ статистика қайд этди - 4та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият. Сенсациянинг асосий сабаби - Туркия футболи грандлари чемпионатнинг старт қисмида шунчаки, ўзларига ўхшамадилар. Дейлик, «Фенербахче»да 2тадан дуранг ва мағлубият бор, «Галатасарой» эса фақат 1та ўйинни ютқазди, аммо 4тасида дурангга рози бўлди. «Бешиктош»га келсак, бу жамоа нақ 3 бора мағлубиятга учради, қолаверса, 2та учрашувда муроса кўчасини танлашдан ўзга чора тополмади. Хуллас, ҳозирда «Аланияспор»ни шу 3та фаворитдан бири эмас, балки «Сивасспор», «Трабзонспор» ва «Коньяспор» каби ўртамиёна клублар таъқиб этмоқда.

Дарвоқе, «Аланияспор» чемпионат доирасидаги охирги ўйинда «Бешиктош» билан тўқнаш келиб, 0:2 ҳисобида енгилди. Мавсум кашфиёти агар ишлари асло юришмаётган «Бешиктош»ни ҳам мағлубиятга учратганидами, энг яқин таъқибчиси билан ўртадаги очколар фарқини 5тага оширган бўларди. Чунончи, «Аланияспор» бунга қадар фаворитлардан бири («Фенербахче»)га қарши баҳсни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилганди. Энди кўп миллатли таркиб хусусида битта қизиқарли маълумот: жамоа футболчилари 8 хил тилда гапиришади. Муҳими, бу ҳол уларнинг майдонда ўзаро тушуниб тўп суришларига халақит бераётгани йўқ. Аслида клуб сафидаги хорижликлар сафи янада кенгроқ бўлиши ҳам мумкин эди, агар баҳорда фалокат юз бермаганида. Ўшанда «Аланияспор» футболчилари ўрин олган автобус Суперлига доирасидаги ўйиндан қайтиш чоғи ағдарилиб кетгани оқибатида Чехия терма жамоаси вакили Йозеф Шурал ҳаётдан кўз юмганди (футболчининг ўлимига унинг кўп қон йўқотгани ва гипотермик «шок» ҳолатига тушгани сабаб сифатида кўрсатилганди).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz