Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов: «Карпин ҳеч қачон футболчиларга босим ўтказмайди»

Элдор Шомуродов: «Карпин ҳеч қачон футболчиларга босим ўтказмайди»

  17.10.2019 09:26
  0
  523
Элдор Шомуродов: «Карпин ҳеч қачон футболчиларга босим ўтказмайди»

«Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Эльдор Шомуродов Россия матбуотига интервью бериб ўтди.

— Сиз РПЛда голлар сони бўйича энг яхши натижага эгасиз. Тўпурарлар пойгасини кузатиб борадиган бўлсангиз, ким энг кучли рақобатчи деб биласиз?

— Албатта, кузатиб бормоқдаман. Энг яхши рақобатчим эса ҳозирда, табиийки — Соболев.

— РПЛнинг ҳақиқий юлдузига айланганингизни ҳис қиляпсизми?

— Йўқ, мен бундай деб ўйламайман.

— Валерий Карпин футболчилар юлдузлик касаллигига чалинмаслиги учун қандай йўл тутади?

— У тез-тез ҳазиллашиб, сизни юлдуз деб аташи мумкин. Умуман мураббийимиз футболчилар билан тез-тез суҳбатлашиб туради. Карпин ўйинчиларга нима дейишни ҳар доим билади. Шу билан бирга у ҳеч қачон бизга босим ўтказмайди ва бу ўзимизни ишончли ҳис қилишимизни таъминлайди.

— Карпин ёзда агар қайсидир футболчига 50 миллинон евролик таклиф тушса, клуб уни ушлаб турмаслигини айтган эди. Сиз ҳозирда ўз трансферингизни қанчага баҳолаган бўлардингиз?

— Мен қандайдир рақамлар кўрсатишни истамаган бўлардим. Айниқса, ўзим ҳақимда. Бу борада мутахассислар етарли. Нархни ўшалар белгилашади.

Маълумот учун, Шомуродов РПЛнинг ортда қолган 12 тури давомида рақиблари дарвозасини 10 маротаба ишғол қилди ва иккита голга асистентлик қилди.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ таржимаси


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz