Қайднома

Қидирув

Серхио Регилон: «Мени Зиданнинг фикри қизиқтирмайди»

Серхио Регилон: «Мени Зиданнинг фикри қизиқтирмайди»

  20.10.2019 05:10
  0
  282
Серхио Регилон: «Мени Зиданнинг фикри қизиқтирмайди»

Испания термаси Евро-2020 саралаши доирасида 12 октябрь куни сафарда норвегияликларга қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Мазкур ўйиндан олдин Испания миллий жамоасидан чақирув олган, Мадриднинг «Реал» клубига тегишли, аммо айни пайт «Севилья»да ижара асосида тўп сураётган, бўлажак баҳсда Испания термасида дебютини ўтказиши кутилган 22 ёшли ҳимоячи Серхио Регилондан ОАВ ходимлари интервью олишди.

- Жорий мавсум намойиш этаётган ўйинингиздаги қайси жиҳатлар эвазига терма жамоага жалб этилдим, деб ўйлайсиз?

- Ҳозир мен омадли онларни бошдан кечириб, ҳар бир сониядан завқ оляпман. Шунингдек, терма жамоага чақиришганидан хурсандман ва бундан лаззатланяпман.

- Клуб ҳамда терма жамоадаги мураббийларингиз - Хулен Лопетеги ва Роберт Моренонинг ўхшаш жиҳатлари борми? Майдонда «Севилья»даги маҳоратингизни намойиш этган ҳолда, миллий терма жамоанинг ўйинига қандай ўзгартириш кирита оласиз?

- Ҳар икки мутахассисга шогирдларининг тўпни кўпроқ назорат қилишлари, шунингдек, учрашувда ташаббусни ўз қўлларига олишлари ёқади, яъни улар кўп жиҳатларда бир-бирларига ўхшашади. Таъкидлаш жоизки, Роберт Морено мендан «Севилья»даги ўйинимни терма жамоада ҳам кўрсатишимни сўрамоқда ҳамда мен буни машғулотларда амалга оширишга интиляпман.

- Испания терма жамоасининг айни пайтдаги таркибида тажрибали футболчилар камчиликни ташкил этишмоқда. Сизнингча, бу нимага боғлиқ?

- Бу авлодлар алмашинуви босқичи билан боғлиқ. Миллий жамоада буюк футболчилар тўп суришган, лекин барча нарса ўткинчи ва терма сафига янги авлод вакиллари қўшилишди. Биз эса ўша ўйин савиясини намойиш этишга интиламиз.

- Сизнингча, Зидан кетишингизга рухсат берганлиги учун кейинчалик ғазабланган бўлиши мумкинми?

- Мени Зиданнинг фикри қизиқтирмайди, аксинча, кўпроқ ўз фикримга суянаман. Айни пайт мен билан юз бераётган ҳолат - бу омадимнинг келганлиги, бошқа ҳеч нарса тўғрисида ўйламаяпман.

- Ҳозирги «Реал» таркибида сизга таркибдан жой топилиши мумкинмиди?

- Футболда ҳеч нарсани олдиндан башорат қилиб бўлмайди, бу ҳақда ҳозир ўйламаяпман.

- Ижара асосида бошқа клуб таркибига қўшилганингиздан хурсандмисиз?

- Ҳар бир футболчи - бу алоҳида воқелик, турли жиҳат, демакдир. Менинг ҳолатимда «Реал»дан кетиш тўғри қарор бўлган ва бундан хурсандман.

- Сиз ўз фаолиятингиздаги тенгликни топдим, деб ўйлайсизми? Чунки ҳаётингизда қисқа вақт ичида кўплаб ижобий ўзгаришлар юз берди...

- Бу йил мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлди. Боиси, асосий жамоадаги дебютимдан тортиб, термагача бўлган йўлни босиб ўтдим. Қаерда эканлигим, нималарга эришганлигимни ҳис қилган ҳолда, янада яхшироқ ўйин намойиш этиш мақсадида ҳар куни шуғулланяпман.

P.S.: Норвегияликларга қарши кечган баҳсда Серхио Регилон майдонга тушмади ва унинг термадаги дебюти амалга ошмай қолди.

 

У.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz