Қайднома

Қидирув

Ҳайрон қолдираётган рамз

Ҳайрон қолдираётган рамз

  21.10.2019 03:01
  0
  436
Ҳайрон қолдираётган рамз

Тан олайлик, Одил Аҳмедов «Краснодар» клубидан кетгач, Россия чемпионатига нисбатан эътиборимиз сезиларли даражада пасайганди. Мана, Элдор Шомуродов янги мавсумни эффектли бошлагач, РПЛга аввалгидек катта қизиқиш билан қараяпмиз. Ҳаттоки, чемпионатнинг ҳар бир турини интиқлик билан кутяпмиз, айниқса, «Ростов» иштирокидаги ўйинларни. Чунончи, ҳамюртимиз клубининг деярли барча учрашувларида гол урмоқда ва шунга яраша мутахассислар, экспертлар, спорт нашрлари томонидан муносиб эътироф этилмоқда. Дейлик, soccer.ru сайти Шомуродовга Россия Премьер-лигасида барчани ҳайратлантираётган ижрочилар рамзий терма жамоасидан жой берди. Хўш, асосан чемпионат кашфиётларидан тузилган «рамз»га яна кимлар киришди? 

Дарвозабон - Андрей Климович («Оренбург»)

Ушбу дарвозабон Кононов ва Хохлов истеъфосини тезлатиб, «Спартак» ҳамда «Динамо» фанатлари меҳрини қозонди. Айтганча, РПЛдаги 27 нафар дарвозабон орасида айнан «Оренбург»нинг янги вакилидагина Россия паспорти йўқ. Климович ҳозирга қадар 5та ўйинда қатнашиб, «Оренбург»нинг 4та ғалабасига ҳам катта ҳисса қўшди.

 

Ҳимоячи - Седрик Гогуа («Тамбов»|ЦСКА)

Кот-д~ивуарлик 25 ёшли Седрик 9 йилдан буён профессионал футбол ичида. Аниқроғи, шунча вақт клублар ихтиёрида бўлган ҳимоячи «Тамбов» сафига қўшилишига қадар деярли ўйин амалиётига эга бўлмаганди. Энди эса бирданига «порлаб», ЦСКА асосий таркибига ҳам киришга улгурди.

 

Ҳимоячи - Дмитрий

Чистяков («Ростов»)

«Ростов» мураббийлари ўтган мавсум марказий ҳимоя чизиғида нақ 8 нафар футболчи (Сигурдссон, Ингасон, Вилюш, Новосельцев, Ханжукич, Мевля, Логашов ва Гацкан)га имконият беришганди. Жорий чемпионатда 12та тур ортда қолдики, икки ҳимоячи барқарор ўйнамоқда. Улардан бири - Дмитрий Чистяков РПЛга биринчи дивизиондан қадам қўйганини ҳам ҳисобга олиш керак.

 

Ҳимоячи - Жемал

Табидзе («Уфа»)

Бақувват ва ёш грузин йигити «Уфа» ҳимоясини анча кучайтирди. Евсеев жамоаси ҳозиргача «Ростов», «Зенит», «Динамо», «Спартак» ва «Рубин»­га қарши баҳсларда гол қўйиб юбормади. Жемал атиги 23 ёшда, шундай экан, унинг учун ҳаммаси ҳали олдинда.

 

Ярим ҳимоячи - Андрей Мостовой («Сочи»)

ЦСКА мактаби тарбияланувчиси ҳужум бошлашга иштиёқи баландлиги билан эътиборга тушди. 21 ёшли Мостовой 12та турда 1та гол уришдан ташқари, 3та самарали узатма муаллифига айланди - дебютант учун ажойиб натижа.

 

Ярим ҳимоячи - Матиас Норманн («Ростов»)

23 ёшли футболчи илк ўйинлардаёқ РПЛ юлдузи бўлиш салоҳиятига эгалигини кўрсатди. Ҳар ҳолда, «МЮ» назарига тушгани ҳақида бежиз хабарлар тарқалмади. Россиядан Европанинг кучли 5та лигасига йўл олишга бош даъвогар ижодкор ўйин­чи.

 

Ярим ҳимоячи - Рафал Августиняк («Урал»)

Уральск клуби муносиб легионерлар топишни яхши билади. Мана, польшалик хавбек Рафал бир уринишда худди ҳамюрти Гжегож Криховякдек юқори савияда тўп сурмоқда. Қолаверса, у «Сочи» билан ўйинда голга ассистентлик қилди, «Арсенал» дарвозасини эса ўзи нишонга олди.

 

Ярим ҳимоячи - Антон Зиньковский («Крилья Советов»)

Ҳужумкор ярим ҳимоячининг 4та голга ассистентлик қилишга улгургани - ёқимли «сюрприз». «Крилья»нинг барқарор ўйнай олмаётгани ҳам Антонга халақит бераётгани йўқ. «Рубин» билан учрашувда ғалаба голини урган Зиньковский ҳали янада яхши ўйнаса керак - ички салоҳияти катта эканлиги шундоқ кўриниб турибди.

 

Ярим ҳимоячи - Евгений Чернов («Ростов»)

26 ёшни уриб қўйган футболчи бунгача «Зенит»да ўз маҳоратини ишга сололмаганди. «Ростов»да эса дарҳол юқори савияда ва барқарор тўп сура бошлаб, барчани бирдек ҳайратлантирмоқда.

 

Ҳужумчи - Александр Соболев («Крилья Советов»)

22 ёшли йигит РПЛнинг 12та турида 10та гол урди - қойилмақом юриш. Соболев «Спартак»ни шармандали стартдан қутқара олармиди? Билмадик, москваликлар негадир унинг трансферига жиддий ёндашишмаганди.

 

Ҳужумчи - Элдор

Шомуродов («Ростов»)

Яна бир дабдабали, бақувват марказий ҳужумчи. Элдор иккинчи қаватда зўр ўйнамоқда, пастда эса тартибли ва аниқ ҳаракатланади. Унинг ўзига хос услуби бор - тўпга минимал даражада кам тегинади. Шомуродовга «Ростов»да шошилмай мослашиш имкониятини беришди, мана, ҳозир у нафақат Карпин жамоаси, балки чемпионатнинг энг яхши футболчиларидан бири, агар Криховяк каби энг кучлиси бўлмаса. Элдор - жарима майдони ичидаги «йиртқич».

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz