Қайднома

Қидирув

«Ростов»га нима бўлди ёхуд легионерларимиздан дараклар...

«Ростов»га нима бўлди ёхуд легионерларимиздан дараклар...

  22.10.2019 05:41
  0
  480
«Ростов»га нима бўлди ёхуд легионерларимиздан дараклар...

Тасодифми ёки...? «Ростов» клуби РПЛ 13-тури доирасида Санкт-Петербургга сафар уюштириб, ортга шармандали мағлубият (1:6) билан қайтди. «Зенит»га қарши баҳсни ҳам бошланғич таркибда бошлаган ростовликлар умиди - Элдор Шомуродовга бу сафар рақиб дарвозасини ишғол қилиш насиб этмади. Қолаверса, ҳамюртимиз ўйиннинг 77-дақиқасида ўз ўрнини Бьорн Сигурдарсонга бўшатиб берди.

«Спартак» - «Рубин» - 0:0. Қозон жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа давомида тўп сурди. Демакки, «Рубин» дарвозасининг дахлсиз қолганида ҳамюртимиз хизмати ҳам бор. «Оренбург» ўз майдонида Вадим Афонинсиз ўйнаб, «Крилья Советов»га бас келолмади - 0:1.  

Элдор гол урмаса, Одил бор. Одил Аҳмедовнинг жамоаси - «Шанхай СИПГ» Хитой Суперлигаси навбатдаги турида «Пекин Гуоан» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи гол Ўзбекистон миллий жамоаси сардори номига ёзилди. Ҳамюртимиз 66-дақиқада тезкор қарши ҳужумни самарали якунлади.

Таркибида Икром Алибоев тўп сураётган «Сеул» эса Жанубий Корея К-лигаси 34-турида «Гангвон» майдонида ўйнаб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси тўлиқ вақт майдонда ҳаракатланиш баробарида 90}4-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Жанубий Корея қуйи лигасида иштирокчиси - «Гвангжу» (Рустам Ашурматов жамоаси) муддатидан аввал элита йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа сўнгги тур ўйинини ўз майдонида «Аньянг»га қарши ўтказиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ашурматов мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

Япония элит дивизионидаги ягона вакилимиз Фозил Мусаев яна четда қолди. Унинг клуби - «Жубило Ивата» эса ўз майдонида «Саган Тосу» билан баҳсда муроса кўчасини танлади - 2:2.

Амалиёт яхши, фақат... Араб ўлкасида фаолият юритаётган легионерларимиз ўтган ҳафта яхшигина ўйин амалиётига эга бўлишди, аммо улар самарали ҳаракат билан кўзга ташланишмади. Дейлик, Сардор Рашидов «Катар СК»нинг «Ал-Райян»га қарши кечган сафар учрашуви (Қатар юлдузлар лигаси 7-тури)да тўлиқ вақт майдонда тўп сурди, бироқ натижа жуда ёмон кўриниш олди. Яъни чемпионат турнир жадвали қуйи қисмида бораётган «Қатар СК» 0:5 ҳисобида енгилди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг янги клуби - «Хорфаккан» эса БАА чемпионати 4-турида «Ал-Жазира»га бас келолмади - 1:3. Дебютант клуб майдонида кечган баҳсда ҳамюртимиз тўлиқ 90 дақиқа майдонда бўлди, аммо... Мамлакатнинг амалдаги чемпиони - «Ал-Шаржа» аксинча, «Ал-Васл» майдонида ишончли ғалабани нишонлади. 5:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлган баҳсда шаржаликлар сафида тўп сураётган Отабек Шукуров тўлиқ вақт ўйнади. Фақат «Ал-Наср» сафига қўшилган Абубакр Мўйдинов ҳозирча майдонда кўриниш бермаяпти. Унинг жамоаси 4-турда «Ал-Ваҳда» майдонида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz