Қайднома

Қидирув

Абрахамнинг ирқчиларга жавоби

Абрахамнинг ирқчиларга жавоби

  23.10.2019 13:19
  0
  291
Абрахамнинг ирқчиларга жавоби

«Челси» клуби ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Тэмми Абрахам Евро-2020 саралаши доирасида Болгария термасига қарши кечган жанжалли ўйин воқеаларига тўхталиб, ирқчиларга ўзига хос тарзда жавоб берди. Эслатиш ўринли, Софияда бўлиб ўтган учрашувда инглизлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишган, бироқ мезбон жамоа мухлисларининг ирқчиликка йўғрилган хатти-ҳаракатлари туфайли ўйинда 2 марта узилиш юзага келганди. Бош ҳакам ҳаттоки, танаффусга чиқиш арафасида футболчиларни майдондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлди, фақат инглизлар ўйинни давом эттиришни маъқул кўришганидан кейин у фикридан қайтди. «Болгарияда чиндан ҳам, ўта нохуш ҳолатга тушдик - бунга чидаш қийин. Ҳамма ирқчилик балосидан қутулиш чораларини кўрмоқда, Sky Sports нуқул шу ҳақда бонг урмоқда. Ҳар қадамда «Ирқчиликка ўрин йўқ» ёзувини ўқияпмиз. Бизни қўллаб-қувватлашаётгани яхши, албатта. Ўз навбатида, спортчилар ҳар қандай вазиятда профессионалликни сақлаб қолишлари, олға боришда давом этишлари керак. Бизнинг ўрнимизга футбол гапирсин. Софияда кўнгилсиз ҳолатга муносиб қаршилик қила олганимиздан хурсандманми? Ҳа, маълум даражада. Қаранг, ҳозир кўпчилик жамоамиз ўйинини эътироф этяпти. Бу нимадан далолат? Ўрнимизга футбол гапираётганидан! Демак, ирқчилар ўзларини телбалардек ҳис қилаверсинлар», — деди Абрахам «Челси» матбуот хизмати вакиллари билан суҳбатда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz