Қайднома

Қидирув

«Эль-классико»нинг янги санаси ноаниқ

«Эль-классико»нинг янги санаси ноаниқ

  23.10.2019 14:32
  0
  272
«Эль-классико»нинг янги санаси ноаниқ

Marca нашрида ёзилишича, Испания Қироллик футбол федерацияси мусобақаларни ўтказиш қўмитаси ва Ла Лига раҳбарияти 10-турдан ўрин олган «Барселона» - «Реал» учрашувининг янги санаси масаласида ўзаро келишолмаяпти. Олдинроқ клубларга бу борада 21 октябргача бир тўхтамга келиш тавсия этилганди. Шундан кейин «Барселона» ва «Реал» вакиллари 18 декабрда ўйнаш вариантини маъқуллашди, бироқ Ла Лига раҳбарияти бунга қарши чиқиб, ўйинни 4 декабрь кунига белгилаш ҳақида федерацияга расман хат йўллади. Мусобақаларни ўтказиш қўмитаси ўз навбатида, клублар билан алоқага чиқди. Лекин ҳозирча «Барса» ҳам, «Реал» ҳам 4 декабрь варианти юзасидан жавоб бергани йўқ. Эслатиб ўтамиз, ўйин Барселонада юзага келган сиёсий келишмовчиликлар туфайли қолдирилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz