Қайднома

Қидирув

Пхеньян ўрнига Шанхай...

Пхеньян ўрнига Шанхай...

  24.10.2019 00:16
  0
  355
Пхеньян ўрнига Шанхай...

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг «Телеграм»даги «Футболиум» каналида ёзишича, Осиё футбол конфедерацияси ОФК кубоги-2019 финалини Пхеньяндан Шанхай шаҳрига кўчирди. Хўш, нега? «КХДРнинг «25 апрель» ва Ливаннинг «Ал-Аҳад» жамоалари ўртасидаги финал 2 ноябрь куни Пхеньян шаҳрида ўтказилиши керак эди. Бироқ ОФК ҳал қилувчи баҳсни Шанхайга кўчирди. Бунинг бош сабаби - КХДР ҳукуматининг телевизион трансляцияларга тақиқ қўйгани. Эслатиб ўтаман, бир ҳафта муқаддам КХДР томони мамлакат миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Жанубий Корея термасига қарши ўйинини трансляция қилишга ҳам рухсат бермаганди. Боз устига, бу учрашувга журналистларни қўйишмади, меҳмонлар делегацияси таркиби чекланилди. Бироқ бу ўйиннинг қолдирилишига сабаб бўлолмади. ОФК энди нисбатан қатъийроқ турмоқда. Эҳтимолки, ОФК кубоги финали трансляция ҳуқуқи ўзига тегишли эканлиги учундир... Ҳар ҳолда, трансляция амалга ошмаса, конфедерация маълум даражада зарар кўради. КХДР - Жанубий Корея ўйини трансляция ҳуқуи эса маҳаллий футбол федерациясига тегишли эди. Шундай экан, бу учрашувнинг намойиш этилмаганидан ОФК ҳеч қандай моддий зарарга йўлиқмаган...», - деб ёзди Никимбаев ўз каналида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz