Қайднома

Қидирув

Кўз тегмасин, ҳаммаси яхши

Кўз тегмасин, ҳаммаси яхши

  24.10.2019 01:57
  0
  223
Кўз тегмасин, ҳаммаси яхши

Ўйлайманки, Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти сифатида салмоқли илк балларни қўлга киритиб бўлди. Бир қарашда, у шунчаки, мухлислар истагини инобатга олиб, Вадим Абрамовни миллий жамоага қайтаргандек. Лекин тушунинг, бу катта гап. Ахир Эктор Куперга қанча компенция тўлангани ва маблағ қаердан топилгани бизга қорунғу-ку. Муҳими, шу битта ўзгаришнинг ўзида терма жамоамиз ўйини кескин яхшиланди, мухлислар футболчиларимизга яна ишонч билан қарай бошлашди. Ўзингиз ўйланг, агар Эрматов аргентиналикка яна озгина имконият бериш фикрини ёқлаганида, нима бўларди? Катта эҳтимолки, ҳозир яна сиқилиб турардик... Ҳа, барчасини Вадим Карленович ўзгартирди, футболчилар бошқача ўйнашди. Лекин аввало, раҳбар сифатида оқилона йўл тутган Эрматовга раҳмат айтиш керак, менимча. Ишонинг, бу ҳали бошланиши, холос. Футболда кўпни кўрган Эрматов кейинги йилиёқ миллий чемпионатимизни ҳам янги даражага олиб чиқса, ажабмас. Жумладан, биринчи лигани. Омадингни берсин, Равшанбек.

-------------------------------------------------------

Муҳсин ХУДОЙНАЗАРОВ (Жиззах шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz