Қайднома

Қидирув

ФУТЗАЛ: Осиё чемпионати саралаш ўйинини ғалаба билан бошладик

ФУТЗАЛ: Осиё чемпионати саралаш ўйинини ғалаба билан бошладик

  23.10.2019 20:42
  0
  291
ФУТЗАЛ: Осиё чемпионати саралаш ўйинини ғалаба билан бошладик

Бир неча дақиқа олдин якунига етган учрашувда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Афғонистон термасини йирик – 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун, Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари старт олди.   Аввалдан ташланган қуръага кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган ва терма жамоамиз Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоаларига қарши майдонга тушиши аниқланган эди.   Бир неча дақиқа олдин якунига етган ўйинда футзалчиларимиз Афғонистон термасига қарши кураш олиб борди. Биринчи бўлим якунига қадар юртдошларимиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишаётганди. Иккинчи бўлимда рақиблар ҳисобни бироз қисқартиришга эришди, аммо барибир ҳисоб кутилганидек бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Шу тариқа бахрайнлик ҳакамлар бошқарган ўйин 6:1 ҳисобидаги ҳамюртларимизнинг ғалабаси билан якун топди.   Осиё чемпионати саралаши. “А” гуруҳи. 1-тур.   ЎЗБЕКИСТОН – АФҒОНИСТОН – 6:2   Ўзбекистон (асосий таркиб): Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Хусниддин Нишонов, Суннатулло Жўраев.   Захира: Равшан Элибоев, Хушнур Эркинов, Машраб Одилов, Шаҳзод Саъдиев, Дилшод Раҳматов, Дилмурод Шавкатов, Даврон Чориев, Акбар Усмонов, Дилмурод Жумаев.   Голлар: Машраб Одилов (5), Ихтиёр Ропиев (7, 35), Даврон Чориев (12), Илҳомжон Ҳамроев (34), Ҳусниддин Нишонов (38) - Акбар Козими (21, 36).   Учрашувлар тақвими: 23 октябрь Тожикистон – Непал – 6:0 Ўзбекистон – Афғонистон – 6:2   24 октябрь Афғонистон – Тожикистон Непал – Ўзбекистон   25 октябрь Непал – Афғонистон Ўзбекистон – Тожикистон   photo5296490473734646844.jpg   photo5296490473734646845.jpg

 

 


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz