Қайднома

Қидирув

Мўлжалда адашган парашютчи

Мўлжалда адашган парашютчи

  26.10.2019 10:33
  0
  363
Мўлжалда адашган парашютчи

Футбол ўйини пайти майдонга қўнди ...Италия «А» сериясининг навбатдаги турида «Интер» «Сассуоло» устидан ғалабага эришди (4:3). Биринчи бўлим давом этаётган паллада ўйинни бир неча дақиқага тўхтатишга тўғри келди. Сабаби, яшил майдонга парашютчи қўнди ва стюардлар уни дарҳол ташқарига олиб чиқиб кетишди. Ушбу ҳолатга аслида нима сабаб бўлгани мавҳумлигича қолди. Шу боис, ноодатий воқеа тасвирланган суратларни ҳукмингизга ҳавола этиш билан чекланамиз.

Ўйин пайти яна бир таъсирли вазият кузатилди. Стадионга ташриф буюрган «Сассуоло» фанатлари клубнинг марҳум хўжайини Жоржо Скуинцинининг матога чизилган улкан суратини намойиш этиб, уни ёдга олишди. Функционер 2 октябрь куни оламдан ўтганди. Унинг бошқаруви даврида «Сассуоло» бир нечта дивизионларда қатнашиб, «А» сериягача бўлган узоқ йўлни босиб ўтганди. Ваҳоланки, жамоа фаолияти ҳаваскорлар лигасида бошланганди. Скуинци «Сассуоло»ни 2002 йилдан буён бошқариб келаётганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz