Қайднома

Қидирув

Бутса - санъатнинг кичик шедеври

Бутса - санъатнинг кичик шедеври

  28.10.2019 03:51
  0
  115
Бутса - санъатнинг кичик шедеври

Авваллари футболчилар деярли бир хил бутсаларда майдонга тушишган, бу борада қандайдир ўзгаришлар қилиш уларнинг хаёлларига келмаган. Аммо замонавий футболда фаолият юритаётган ўйинчилар турли дизайн ва рангдаги бутсалардан фойдаланишмоқда. Навбатдаги фотогалерея бугунги куннинг машҳур ва собиқ футболчиларига тегишли пойабзалларга бағишланади. Ушбу бутсаларга назар солсангиз, мусаввирлик санъатининг ўзига хос жиҳатларидан унумли фойдаланилганини кўришингиз мумкин.

Пьер-Эмерик Обамеянг «Боруссия»да ўйнаганида, Дортмунд жамоаси логотипига ҳамоҳанг тарзда ишланган бутсалардан фойдаланарди.

Мемфис Депайнинг бутсалари Нидерландия тимсоли бўлган лолалар билан безатилган.

Венсан Компани фойдаланган экипировкадаги ёзувга ишонадиган бўлсак, бельгиялик жаҳоннинг энг яхши жамоасида тўп сурган экан.

Миши Батшуайи Бэтменнинг ашаддий мухлиси эканини сезиш қийинмас.

Ким билади, Серхио Агуэро учун бу сирли рақамлар нимани англатади? (Ёрдам учун: бу «Сити» билан боғлиқ).

Райан Бертранд бир йил аввал «Челси»га қарши баҳсда Мартин Лютер Кинг сурати тасвирланган бутсаларда майдонга тушганди.

Александр Сонгнинг бутсаларидаги белгилар эса қандайдир маънога эга бўлмаса керак.

2015 йили Луис Суарес Adidas фирмаси ишлаб чиқарган мана шундай пойабзалдан фойдаланганди.

Суперқаҳрамонларнинг яна бир ишқибози - «Арсенал»нинг янги вакили Николас Пепе. Ундан Обамеянг билан ажойиб дуэт ташкил этиши кутилмоқда.

Антуан Гризманнинг бутсасида унинг эсда қоларли рақси ва «Атлетико» герби тасвирланган.

А.Ҳамидов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz