Қайднома

Қидирув

Golden boy кимники?

Golden boy кимники?

  29.10.2019 05:03
  0
  147
Golden boy кимники?

TUTTOSPORT НАШРИ СОВРИНИ УЧУН ДАЪВОГАРЛАР ҚАТОРИДА КОРЕЙС ЙИГИТИ ҲАМ БОР. Ҳар йили Италия газетаси томонидан жаҳоннинг энг яхши ёш футболчисига топшириладиган Golden Boy соврини ҳақида нималарни биласиз? Мана, итальянлар 2019 йилнинг энг яхши 20 нафар ёш футболчиси рўйхатини эълон қилишди. Демакки, нуфузли соврин бу сафар шу ўйинчилардан бирига насиб этади.

Golden Boy-2019 совринига даъвогар футболчилар

Маттейс де Лигт («Ювентус», Нидерландия)

Альфонсо Дэвис («Бавария», Канада)

Жанлуижи Доннарумма («Милан», Италия)

Ансу Фати («Барселона», Испания)

Филип Фоден («Манчестер Сити», Англия)

Маттео Гундузи («Арсенал», Франция)

Эрлинг Холанд («Зальцбург», Норвегия)

Кай Хаверц («Байер», Германия)

Жоау Фелиш («Атлетико», Португалия)

Деян Йовелич («Айнтрахт», Сербия)

Мойзе Кин («Эвертон», Италия)

Ли Кан Ин («Валенсия», Жанубий Корея)

Андрей Лунин («Вальядолид», Украина)

Дониелл Мален (ПСВ, Нидерландия)

Мэйсон Маунт («Челси», Англия)

Родриго Гоэс («Реал», Бразилия)

Жейдон Санчо («Боруссия» Д., Англия)

Ферран Торрес («Валенсия», Испания)

Винисиус Жуниор («Реал», Бразилия)

Николо Заньоло («Рома», Италия).

 

Осиёдан ҳам бор

«Валенсия»нинг Жанубий кореялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин даъвогарларнинг кучли 20талигига кирган ягона осиёликдир. Элит рўйхатда Украина вакили ҳам бор - дарвозабон  Андрей Лунин. Айтиш жоиз, совринга 100 нафар даъвогарни ўз ичига олган кенгайтирилган рўйхат ёзда эълон қилинганди. Ўшанда ҳам Россиядан бирор футболчи йўқ эди. Ўтган йили эса Golden Boy соврини топ-100 рўйхатига Россиядан «Локомотив» ҳимоячиси Михаил Лисов киритилганди.

Бу Қандай мукофот

Golden Boy - 2003 йили таъсис этилган индивидуал соврин. 21 ёшгача бўлган футболчилардан энг яхшисини танлашда Европа спорт нашрлари журналистлари берган овоз инобатга олинади. Шунингдек, TuttoSport расмий сайтида ўтказиладиган очиқ сўров натижалари ҳам маълум даражада роль ўйнайди. 2018 йилнинг декабрида соврин Маттейс де Лигтга топширилди. Ўша вақт бу футболчи «Аякс» сафида эди, аммо ЧЛ «плей-офф» босқичида ҳали ўйнаган эмасди. Айтганча, агар фақат сайтдаги очиқ сўров натижалари эътиборга олинганида, Golden Boy «Рома» вакили Жастин Клюйвертга насиб этарди. TuttoSport нашрида ёзилишича, сайт сўровининг охирги ойига қадар туркиялик Абдулқодир Омюр етакчилик қилган, бунинг боиси шуки, турк фанатлари уни фаоллик билан қўллаб-қувватлашган. Бироқ «Трабзонспор» хавбеки якунда топ-20га киролмаган, зеро, спорт журналистлари овози салмоқли вазнга эга.

Ғолиб Қачон аниҚланади?

Режага мувофиқ, бу йил Golden Boy 16 декабрь куни Туринда ўз эгасига топширилади (TuttoSport нашрининг бош офиси айнан Туринда жойлашган). Эътиборли томони, ҳозирги 20таликда Италия футболининг 3 нафар вакили бор - Жанлуижи Доннарумма («Милан»), Николо Заньоло («Рома») ва Мойзе Кин («Эвертон»). Энг қизиғи, итальянлар ўзлари таъсис этган совринни атиги бир марта бегона қилишмаган, холос. Оддий айтганда, 2010 йили бош лауреат сифатида тан олинган Марио Балотелли Golden Boyнинг италиялик ягона соҳиби бўлиб қолмоқда.  Совринни францияликлар ҳаммадан кўп қўлга киритишган. Улар ҳисобида 3та Golden Boy бор: Поль Погба (2013 йил), Антони Мартиаль (2015 йил) ва Килиан Мбаппе (2017 йил). Яна бир маълумот: Уэйн Руни (2003, 2004, 2005 йиллар) ва Лионель Месси (2005, 2006, 2007 йиллар) сўровда 3 мартадан финалга чиқишган. Яъни улар 3 нафар даъвогарни ўз ичига олган якуний раундга йўл олишган.

 

Golden Boyнинг барча Ғолиблари

2003 йил

Рафаэль ван дер Варт

2004 йил

Уэйн Руни

2005 йил

Лионель Месси

2006 йил

Сеск Фабрегас

2007 йил

Серхио Агуэро

2008 йил

Андерсон

2009 йил

Алешандро Пато

2010 йил

Марио Балотелли

2011 йил

Марио Гётце

2012 йил

Иско

2013 йил

Поль Погба

2014 йил

Раҳим Стерлинг

2015 йил

Антони Мартиаль

2016 йил

Ренато Саншеш

2017 йил

Килиан Мбаппе

2018 йил

Маттейс де Лигт


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz