Қайднома

Қидирув

Антиқа мотивация

Антиқа мотивация

  30.10.2019 09:39
  0
  435
Антиқа мотивация

ЧЕМПИОНАТДА ҒАЛАБА ҚОЗОН - УМРБОД КАБОБ ТАНОВУЛ ҚИЛ. Микки ван дер Харт - «Аякс»нинг 25 ёшли собиқ дарвозабони. У айнан Амстердам клуби мактабида таҳсил олган, бироқ фақат ёшлар жамоасида ўйнаш билан чекланган. Катталар футболида эса «Зволле» ва «Гоу Эхед Иглз» клублари шарафини ҳимоя қилган. Жорий йил ёзда Польшанинг «Лех» жамоаси сафига қўшилган Микки энди антиқа саргузаштлар оламида «сузмоқда».

Ҳаммаси август ойида бошланди. Ўшанда маҳаллий мухлислар чемпионат доирасидаги ўйин куни эрталаб ван дер Хартни кабобхоналардан бирида кўриб қолишди. Лиганинг дастлабки 3та ўйинида 7 очко олиб, яхши старт қайд этган «Лех» ўша куни ўз майдонида камтарин «Шленска» клубига ютқазиб қўйди. 1:3 - мутлақо кутилмаган натижа. Оқибатда мухлислар дарҳол голландиялик голкипернинг кабобхонада ўтирганини эслашди. Тўғри, Миккининг ўзи бунда ҳеч қандай ғайритабиий ҳолат йўқлигини таъкидлаган бўлсада, унинг ортиқча вазни ҳақидаги баҳс-мунозаралар авж олди. Яқинда reddit саҳифаси фойдаланувчиларидан бири ҳаттоки, қорни қаппайган голкиперни махсус фотожамланма воситасида алоҳида «таништирди».

Кейинроқ эса голландиялик футболчи полякча антиқа мотивация вариантига дуч келди: маҳаллий Kura Warzyw ресторани уни умрбод кабоб билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Фақат дарвозабон бунинг учун битта ишни қойиллатиши керак - «Лех» билан Польша чемпионати олтин медалини ютса, бас.

Маълумот учун айтиш керак, «Лех» охирги 25 йил бадалига атиги 2 марта мамлакат чемпиони бўлган. Жамоа миллий биринчиликда охирги марта 2015 йили тахтга чиққан эди. Ўтган мавсум эса финишга атиги 8-ўринда етиб келган «Лех» айни пайт чемпионатнинг 6-жамоаси бўлиб турибди. Жамоа 11-турдан кейин пешқадамдан 6 очко ортда қолмоқда, лекин захирасида 1та ўйин бор. Қолаверса, «Лех» Польша Экстра-класс лигасидаги энг сермаҳсул иштирокчи бўлиб турибди (жумладан, 2та ўйинда йирик ҳисобли ғалабани қўлга киритди, атиги 1та баҳсда майдонни голсиз тарк этди). Демак, голландиялик дарвозабонда ўзига умрбод бепул кабоб таъминлаш имконияти йўқ эмас. Дарвоқе, «Лех» сафида ЦСКА (Москва)дан ижара асосида таклиф этилган россиялик ҳужумчи Тимур Жамалетдинов ҳам бор. Тўғри, у 11та тур давомида атиги 20 дақиқалик ўйин вақтига эга бўлди, холос.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz