Қайднома

Қидирув

Шомуродов vs Азмун: Ким кучлироқ..?

Шомуродов vs Азмун: Ким кучлироқ..?

  31.10.2019 01:20
  0
  878
Шомуродов vs Азмун: Ким кучлироқ..?

Деярли ҳар ҳафта Россия ОАВда Ўзбекистон терма жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга бағишланган таҳлилий мақолалар, интервьюлар чиқмоқда. Шундай материалларнинг навбатдагисида championat.com вакиллари ҳамюртимизни «Зенит»нинг эронлик форварди Сардор Азмун билан солиштиришди. Ростовликларнинг Санкт-Петербург сафаридан йирик мағлубият билан қайтишгани кўрсаткичларга таъсир ўтказмаслиги аниқ. Бу ерда фақат статистика келтирилган, ҳеч қандай уйдирма ёки шахсий фикрлар йўқ.

Ҳар икки ҳужумчининг ёши 24да. Улар ҳам антропометрик жиҳатлари, ҳам ўйин услуби билан бир-бирига ўхшаш. Аммо айни пайт уларнинг қайси бири яхшироқ кўринмоқда? Келинг, рақамларга мурожаат этиб, буни аниқлашга уриниб кўрамиз.

 

Клубдаги голлари

Бу борада ҳаммаси ойдин. Урилган голлар бўйича Шомуродов Азмундан деярли уч баробар самаралироқ. Жорий мавсум ўзбекистонлик форвард дастлабки 12та турдан сўнг ўз ҳисобига 10та гол ёздириб улгурди ва Александр Соболев билан РПЛ тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни бўлишди. «Зенит» форварди шу давр мобайнида атиги 3та гол билан чекланди.

Термадаги голлар

Ҳар икки ҳужумчи сентябрь бошида ўз миллий жамоалари билан ЖЧ-2022 саралашидаги иштирокни бошлашди ва ҳозирга қадар учтадан ўйин ўтказишди. Шомуродов Яманга қарши баҳсда битта тўп киритган бўлса, Сингапур билан ўйин­да «дубль» муаллифига айланди. Азмуннинг статистикаси яхшироқ. Гонконг дарвозасини бир марта ишғол қилган футболчи Камбоджа билан ўйинда «хет-трик» қайд этди.

Гол уриш учунсарфланган даҚиҚалар

Элдор РПЛнинг 2019|2020 йиллар мавсуми дастлабки 12та турида 1046 дақиқа тўп сурди. Демак, битта гол уриш учун унга ўртача ҳисобда 104,6 дақиқа керак бўлган. Азмун эса ҳозирча Россия чемпионатида камроқ ўйин вақтига эга бўлмоқда - 887 дақиқа. Шунга қарамай, эронликнинг фойдали иш коэффициенти «Ростов» ҳужумчисиникига қараганда анча ёмон. Сардор битта гол уриш учун ўртача ҳисобда 295,7 дақиқа сарфлаган.

СермаҳсулликкаҚўшилаётган ҳисса

Ғолиб номини аввалдан айтишга имкон берадиган яна бир факт. «Ростов»нинг 23та голидан 10таси (43 фоиз) Шомуродовга тегишли. Азмунда эса бу кўрсаткич 21га 3ни (14 фоиз) ташкил этмоқда. Фарқ жуда катта!

Ўйин давомидагизарбалар

Гарчи ушбу форвардларнинг урилган голлар бўйича статистикаси кескин фарқлансада, йўлланган зарбалар сони деярли бир хил. Шомуродов бир ўйинда ўртача ҳисобда 3,3 марта зарба берса, Азмунда бу кўрсаткич 3,1га тенг. Мазкур ҳолатда ўзбекистонлик ҳужумчи ҳам жарима майдончаси ташқариси (0,4га 0,1), ҳам унинг ичидан (2,9га 2,5) кўпроқ зарба йўллайди. Аммо Сардордан фарқли равишда, Элдор дарвозабон чизиғи ичидан зарба бермаган.

МУҲИМ голлар

Киритилган тўплар орқали жамоага фойда келтириш бўйича Азмун Шомуродовга кичик фарқ билан имкониятни бой бермоқда. Жорий мавсум «Зенит» иштирокидаги баҳсларда Сардорнинг иккита голи ҳал қилувчи аҳамият касб этди - эронлик футболчи «Сочи» (2:0) ҳамда «Оренбург» (2:0) билан ўйинларда ўзини кўрсатган. Элдорнинг ҳисобида эса учта ғалаба голи бор - «Арсенал» (3:2), «Крилья Советов» (1:0) ҳамда «Локомотив» (2:1)га қарши баҳсларда ўзбекистонлик форвард қаҳрамонга айланган.

Ҳужумни якунлашпайтидаги универсаллик

Ҳар икки форвард голли вазиятлардан фойдаланиш чоғида универсаллик намойиш этишмоқда. Азмун битта тўпини пенальтидан киритган, бирини ўнг оёғида, яна бирини эса боши ёрдамида амалга оширган. Шомуродов ўнг оёғи ёрдамида 5та гол урган, 3 марта бошидан фойдаланган, бир сафар чап оёғини ишлатган, яна бир ҳолатда эса рикошет самарали чиққанди. ди. Аммо ундан кутилган голлар кўрсаткичи (XG) 7.1га тенг. Ўз навбатида, Шомуродов шу давр ичида 10та гол урди, ваҳоланки, унинг рақиблар дарвозасини 5 мартадан кўпроқ ишғол қилиши кутилмаганди (XG - 5.8). Хулоса жуда оддий: ўзбекистонлик форвард ўзи учун яратилган имкониятлардан эронлик тенгдошига нисбатан унумлироқ фойдаланмоқда.

Кескин узатмалар

Элдор нафақат Сардордан кўп гол урмоқда, балки паслари орқали ҳам ҳужумга кескинлик бағишламоқда. «Ростов» вакили бир ўйинда ўртача ҳисобда 1,9та ҳал қилувчи узатма муаллифига айланмоқда. Мазкур ҳолатда «Зенит» форварднинг айни кўрсаткичи икки мартага камроқ - 0,8. Мана шу жиҳат ҳам Шомуродовнинг жорий мавсумда ҳақиқатан ҳам порлаётганидан далолат.

Самарали узатмалар

Гарчи Элдор ҳужумда хавфлироқ кўринсада, Сардорнинг узатмалари самаралироқ чиқмоқда. Бу мавсумда эронлик ҳужумчи ҳисобида 3та голли пас бор, Шомуродовда бу кўрсаткич биттага камроқ.

Шериклар биланбоҒлиҚлик

РПЛ 2019|2020 йиллар мавсумида Шомуродов - Ионов тандемига етадигани йўқ. Алексейнинг узатмаларидан кейин Элдор бешта гол урган. Ҳаттоки, Дзюба - Азмун дуэти ҳам бундай сермаҳсулликнинг соясида қолиб кетди. Эронликнинг узатмасидан кейин россиялик форвард атиги икки марта гол урган.

Дриблинг

Ўйин пайти рақибни алдаб ўтиш сони бўйича бу ҳужумчиларда деярли тенглик кузатилмоқда. Шомуродов бир учрашувда ўртача 0,9 ҳолатда дриблинг ишлатса, Азмуннинг кўрсаткичи 0,7га тенг. Қизиғи, ўтган мавсум билан солиштирганда, эронлик футболчининг бу борадаги натижалари ўзгаришсиз қолмоқда. Элдор эса дриблингини анча сайқаллантиришга улгурган. Мавсум-2018|2019да ўзбекистонлик форвард бир ўйинда ўртача 0,6 марта рақибни алдаб ўтишга уринган.

Ҳаводаги кураш

Дастлаб «Ростов»да, кейинчалик Бердиевнинг «Рубин»ида Азмун «иккинчи қават» қироли бўлган. Эронлик ҳужумчи мунтазам равишда ҳаводаги курашларда қатнашиб, тўпни ҳужумдаги шеригига ташлаб берарди. «Зенит»да Сардорнинг вазифаси бироз ўзгача, шу боис, бундай кўрсаткич бўйича унда пасайиш кузатилди. Жорий мавсум Азмун ўртача ҳисобда 1,5та шундай дуэлларда устунликка эришмоқда. Элдор эса аксинча, ҳаводаги курашларда ўзини яхшироқ сезмоқда. Бир ўйинда у 2,8 ҳолатда «иккинчи қават»даги ҳаракатларда рақибларини доғда қолдирди.

ЙўҚотишлар

Тўпни йўқотиш бўйича ҳам Элдор Сардордан олдинда. Бир ўйинда ўртача ҳисобда Шомуродовдан 2,3 марта тўпни олиб қўйишмоқда. Азмун эса ҳозирча бу борада 1,3 марталик кўрсаткич билан бормоқда.

Тўпни олиб Қўйиш

Замонавий футболда прессинг ишлатмай туриб, совринларга даъвогарлик қиладиган клубни топиш қийин. Шу боис тўпни олиб қўйиш бўйича статистик кўрсаткичлар жуда муҳим саналади, ҳаттоки ҳужумчилар учун ҳам. Шомуродов бир ўйинда ўртача ҳисобда 1 марта рақибини тўпсиз қолдирса, Азмуннинг натижаси 0,9га тенг.

Нарх

Transfermarkt маълумотларига кўра, Азмуннинг айни пайтдаги нархи 17 миллион еврога тенг. Шомуродовни эса нуфузли сайт 2,5 миллион еврога баҳолаган. Бироқ ўзбекистонлик форвард шу зайл сермаҳсул ўйин кўрсатишда давом этса, нарх борасида эронлик амплуадошига етиб олиши турган гап.

 

ДарвоҚе!

 

Soccer.ru сайти айни пайт РПЛда тўп сураётган, Европа топ-5 чемпионатлари клубларида бемалол ўйнаб кетадиган футболчиларни сараларкан, рўйхатга Шомуродов ва Азмунни ҳам киритди.

Элдор Шомуродов («Ростов»)

Сўров нархи: 5-8 млн. евро

Ўзбекистонлик иқтидор соҳиби гарчи 2017 йилдан буён «Ростов»да ўйнаётган бўлсада, ҳозирга келибгина қаҳрамонлик кўрсатмоқда. Ҳечқиси йўқ, ҳали вақт етарли. Скаутлар УЕФА рейтингида 6-ўринда бораётган лигада 12та турдаги 12та голда бевосита қатнашган (гол}пас) футболчини кўришса, уни дарҳол ўз клубларига тавсия қилишади. Шомуродов рақиб жарима майдончасида фаол, сўнгги паси жуда яхши, жисмоний ҳолати ҳам бинойидек. Қизиғи, Элдор бош билан ўйнаш хусусиятини ривожлантириши керак - гап дарвоза томон зарба йўллаш эмас, Дзюба услубида ўйнаш ҳақида бормоқда. Зеро, Шомуродов аксарият ҳолларда биринчи тўпни эгаллаб олишда қийинчиликка учрамоқда. Аммо уни топ-5га жўнатиш осон. Фақат нархини ошириб юбормаслик керак. Чунончи, 5 ва 20 млн. евролик ўйинчи ўртасида ҳеч қандай фарқ бўлмаслиги ҳам мумкин.

Сардор Азмун («Зенит»)

Сўров нархи: 20-25 млн. евро

Азмун ҳам экспорт учун тайёр маҳсулот. Ғарбда унга тегишли тахаллус ҳам бор - «эронлик Месси». Ҳам терма, ҳам «Зенит» сафида голлар урмоқда, афтидан, инқироздан чиқиб кетгандек. Мураккаб ҳолатлар унда кўп бўлган, европаликлар буни ҳам инобатга олишлари турган гап. Сардор анчадан буён РПЛда тўп сурмоқда. Боз устига, у эндигина 24 ёшда.

Уткир УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz