Қайднома

Қидирув

0:9? 0:9! Наҳотки! Ахир АПЛ

0:9? 0:9! Наҳотки! Ахир АПЛ

  31.10.2019 09:21
  0
  458
0:9? 0:9! Наҳотки! Ахир АПЛ

«Лестер» меҳмонда «Саутгемптон»ни «майда-майда» қилиб юборди. АПЛ ўлчови билан айтганда, ақлга сиғмас ҳисоб - 0:9. «Тулкилар» биринчи бўлимнинг ўзида 5та гол уришди. Жейми Варди ва Айосе Перес «хет-трик» қайд этишди, Бен Чилуэлл фаолиятидаги 2-голини нишонлади,  Харви Барнс 2та самарали узатмага муаллифлик қилди ва майдондан чиқиб кетишни истамади. Статистика нуқтаи назаридан идеал ўйин.

***  Айосе Перес АПЛда 1та рақибга қарши 2та ўйинда «хет-трик»ка эришган иккинчи футболчи бўлди. У «Ньюкасл» сафида ўйнаган вақти ҳам бечора «Саутгемптон»ни 3та гол билан «сийлаганди». Дарвоқе, АПЛда 1та рақибни 2 марта «хет-трик» билан ранжитган биринчи футболчи - бу Луис Суарес (2012 йил).

***  Жорий мавсумгача АПЛ тарихида 10 506та ўйиндан атиги 1тасида томонлардан бири танаффусга қадар 5та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Энди бундай учрашувлар сони 3тага етди. Чунончи, «Лестер»дан олдин «Манчестер Сити» ва «Уотфорд» ўйинида ҳам шундай ҳолат кузатилганди.

***  АПЛ тарихида икки футболчининг 1та ўйинда «хет-трик» расмийлаштириши 2-марта рўй берди. Жейми Варди ва Айосе Перес-дан олдин Жермейн Пеннант ҳамда Робер Пирес («Арсенал») 2003 йили шундай кўрсаткичга эришгандилар. Энг қизиғи, улар ҳам айнан «Саутгемптон»ни «калтаклашганди».

***  9:0 - бу Англия чемпионатининг 131 йиллик тарихида сафар ўйинларида қўлга киритилган энг йирик ҳисобли ғалаба. Демак, «Лестер» бу борада мутлақ рекордчига айланди. Қолаверса, уй учрашувларида ҳам 9:0 атиги 1 марта қайд этилган (1995 йили «МЮ» томонидан).

***  133 йиллик тарихга эга «Саутгемптон» ўз майдонида бирор марта бу қадар йирик ҳисобда ютқазган эмасди.

***  Райан Бертран АПЛда VAR аралашуви билан майдондан четлатилган биринчи футболчи бўлди.

***  «Тулкилар»ни чемпионлик сари етаклаган клуб соҳиби Вишай Шривадханапрабха ўтган йили 27 октябрь куни ҳалокатга учраб, ҳаётдан кўз юмганди. Шуни назарда тутсак, «Лестер» марҳумни ўзгача хотирлади.

***  «Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхель ўз отаси натижасини такрорлади. Чунончи, «МЮ» АПЛ тарихидаги энг йирик ғалабани расмийлаштирган баҳсда жамоа дарвозасини афсонавий Петер Шмейхель қўриқлаганди.

 

Сўз

- Танаффусда йигитларга ўйинни 0:0 ҳисобида бошлашимизни уқтирдим. Бу - футбол таълимотининг бир қисми. Биз эркаклардек ўйнаб, футболга ҳурматни сақлаб қолишимиз керак. Шогирдларим жуда иқтидорли ва майдонда раҳмсиз бўлишни ўрганишяпти, албатта, ўйин бобида. Нима дердим, улар буни уддалашяпти... Брендан Рожерс («Лестер» бош мураббийи).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz