Қайднома

Қидирув

Бош мезон – самара (фойда, эффект)

Бош мезон – самара (фойда, эффект)

  01.11.2019 05:18
  0
  400
Бош мезон – самара (фойда, эффект)

УЕФА турли рейтинглар ва рамзий жамоалар ихлосмандлари талабидан келиб чиқиб, Евро-2020 саралаш босқичининг сўнгги ўйинларида ўзларини яхши томондан кўрсатган футболчиларни алоҳида эътироф этди. Оддий айтганда, ташкилот экспертлари Европа миллий жамоаларининг октябрь ойидаги ўйинларига қараб, ўзига хос рамзий жамоа шакллантиришди. Мана, шартли жамоа таркиби билан танишинг: Мерт Гюнок (Туркия) - Андрей Семёнов (Россия), Мерих Демирал (Туркия), Рогви Балдвинссон (Фюрер ор.) - Жон МакГинн (Шотландия), Денис Черишев (Россия), Руслан Малиновский (Украина), Эран Захави (Исроил) - Ромелу Лукаку (Бельгия), Гарри Кейн (Англия), Роберт Левандовски (Польша). Энди эса soccer.ru сайти маълумотлари ёрдамида бу футболчиларга бирма-бир назар соламиз.

Дарвозабон - Мерт Гюнок (Туркия). Туркголкипери миллий термасининг ҳар икки ўйинида ўта ишончли ҳаракатланди. Унинг жамоаси аввалига албанлар билан баҳсда стратегик томондан муҳим ғалабага эришди, кейин меҳмонда Франция термасидан очко тортиб олди - 1:1. Гюнок айниқса, Парижда жамоасини бир неча муқаррар голлардан сақлаб қолиб, октябрь ойи қаҳрамонлари қаторига қўшилди.

Ҳимоячи - Мерих Демирал (Туркия). Туркларнинг Албания ва Франция термаларига қарши ўйинларда 4 очко олишганида, Мерихнинг хизмати Мерт Гюнокникидан кам эмас. У ҳимояда мустаҳкам туриш баробарида ҳужум бошлашда ҳам жонбозлик кўрсатди.

Ҳимоячи - Андрей Семёнов (Россия). Россиялик мухлислар аслида Георгий Жикиянинг ҳимоядаги ҳаракатидан кўпроқ таассурот олишди. Чунки у яққолроқ кўзга ташланди. Лекин УЕФА экспертлари Семёновга юқорироқ баҳо беришди. Эҳтимол, улар шу футболчи мисолида Россия термасининг бутун ҳимоясини эътироф этишгандир. Ҳар ҳолда, руслар Шотландия ва Кипр термаларига гол уриш тугул, ҳужумда айтарли вазият яратиш имкониятини беришгани йўқ.

Ҳимоячи - Рогви Балдвинссон (Фарер ор.). Бунисини қизиқарли ҳазил ўрнида қабул қилиш мумкин, лекин факт шуки, УЕФА ўз талқинидаги жамоада камтарин Фарер ороллари термаси вакилини ҳам кўришни истади. Ваҳоланки, бу жамоа аввалига Руминия термасига 0:3 ҳисобида ютқазди, кейин ўзи каби ожизгина Мальта дружинасини ягона гол эвазига доғда қолдирди. Ғалаба голи эса айнан Рогви ҳисобига ёзилди. Норвегия чемпионати иккинчи дивизиони иштирокчиси - «Брюн» сафида тўп сурадиган Балдвинссон шу голи билан Фарер ороллари термасининг 7та ўйинга чўзилган мағлубиятли сериясига нуқта қўйганини алоҳида таъкидлаш керак.

Ярим ҳимоячи - Жон МакГинн (Шотландия). Октябрь ойида 2 хил натижа қайд этган терма жамоа футболчиси. Шотландлар Россия термасига қарши баҳсда ҳеч нарса қилолмаган бўлсалар (0:4), Сан-мариноликлар билан учрашувда 4та мағлубиятни ўз ичига олган хунук серияга чек қўйишди. МакГинн эса бу ўйинда «хет-трик»ка эришиб, 6:0 ҳисобига катта ҳисса қўшди.

Ярим ҳимоячи - Денис Черишев (Россия). Рамзий терма жамоага фақат Россия ва Туркия миллий жамоаларининг 2 нафардан вакили танлаб олинди. Шотландлар билан ўйиннинг 66-дақиқасида захирадан майдонга тушган ва самарали ҳаракатни амалга оширмаган Денис кейинги баҳсда «Гол } пас» тизими бўйича 4 очко олди (2та гол ва 2та самарали узатма).

Ярим ҳимоячи - Руслан Малиновский (Украина). «Аталанта»нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Литва термасига қарши учрашувда «дубл»га эришиб, украинлар ғалабасига асос солди. Руслан португаллар билан кейинги баҳсда гарчи гол урмаган ёки ассистентлик ролини бажармаган бўлсада, майдон марказида фаол ҳаракатланди, рақибга кучли босим уюштирди.

Ярим ҳимоячи - Эран Захави (Исроил). Евро-2020 саралаш босқичининг бош тўпурари назардан четда қолиши мумкинми? Ҳозир Захави ҳисобида 11та гол бор. У октябрь ойидаги 2та ўйинда 2та гол уришдан ташқари, самарали узатмага ҳам муаллифлик қилди.

Ҳужумчи - Гарри Кейн (Англия). Захавининг тўп-урарлар пойгасидаги асосий таъқибчиларидан бири. «Тоттенхэм» ҳужумчиси Чехия ва Болгария термаларига қарши кечган ўйинларда рақиблар дарвозасини 4 марта нишонга олиб, саралаш давомидаги голлари сонини 8тага етказиб қўйди.

Ҳужумчи - Ромелу Лукаку (Бельгия). «Интер» сафига қўшилган ҳужумчи Қозоғистондаги ўйинда қатнашгани йўқ. У майдонга тушгач, бельгияликлар Сан-Марино термаси дарвозасига нақ 9та гол уриб, Евро-2020 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритишди. Ромелу бу учрашувда «дубль» қайд этишдан ташқари, самарали узатма муаллифига айланди.

Ҳужумчи - Роберт Левандовски (Польша). Поляклар ҳам навбатдаги қитъа чемпионатига чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилишди. Бунда бош ролни айнан Левагол ижро этди. Қаранг, Польша термаси октябрда Латвия ва Шимолий Македония жамоаларини тегишлича 3:0 ҳамда 2:0 ҳисобида енгган бўлса, Левандовски 5та голда ҳам иштирок этди. Аниқроқ айтсак, латишлар билан баҳсда «хет-трик»ка эришган ҳужумчи кейинги ўйинда ҳар икки гол ҳаммуаллифи бўлди.

У.УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz