Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна» 3-ўринни олса…

«Сўғдиёна» 3-ўринни олса…

  01.11.2019 09:24
  0
  231
«Сўғдиёна» 3-ўринни олса…

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм» тармоғида хабар қолдиришича, «Пахтакор»нинг собиқ ҳужумчиси Виталий Жилкин ҳаётдан кўз юмди. У шунингдек, мухлислардан тушган ва кўпчиликни қизиқтираётган битта саволга жавоб йўллади.

***

- Москвадан нохуш хабар келди - «Пахтакор»нинг собиқ ҳужумчиси Виталий Жилкин ҳаётдан кўз юмибди. Мухлисларнинг ҳозирги авлоди бу футболчини билмаслиги аниқ, лекин 1982 йили собиқ иттифоқ чемпионати олий лигасидаги ўзининг энг яхши натижасини такрорлаган «Пахтакор» ўйинларини  кўрганлар уни яхши эслашади. Жилкин ўша мавсум ёш ва умидли ҳужумчи сифатида кўзга ташланган эди. Шахсан менда унинг айниқса, Тошкентда «Зенит»га қарши кечган баҳсдаги ҳаракатлари ёрқин таассурот қолдирган. «Пахтакор»нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган баҳсда «покер»га эришган Андрей Якубик шубҳасиз, бош қаҳрамон бўлганди, лекин Жилкин ижросидаги «Пахтакор»нинг 5-голини яхшироқ эслаб қолганман. Дарвоқе, биринчи чинакам футболкамни айнан Жилкиндан олганман. Уйи-мизга яқин жойда яшаган футболчи «Пахтакор»нинг 12-рақамли либосини совға қилганди. Афсуски, Жилкин жароҳатлар туфайли фаолиятини анча эрта якунлади ва қадрдон клуби - «Трактор»да мураббий сифатида иш бошлади. 1993 йили эса бош мураббий лавозимига тайинланди. Ўшанда атиги 30 ёшда эди. Элит лигамизда ундан ёшроқ бош мураббий ишламаган бўлса керак. Бироқ чемпионатдаги омадсиз стартдан кейин истеъфога чиқарилган Жилкин тез орада Барнаулга кўчиб кетди. Бугун у орамизда йўқ... Ёрқин хотиралар қолди, холос...

***

- Бахтиёр Намозов 21 ноябрь куни Парагвайда старт оладиган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатига кирди. Бўлажак ЖЧ ушбу ҳакамимиз учун ҳисоб бўйича 4-олий даражали мусобақадир.

***

- Қаторасига 2-кунки, менга битта савол билан мурожаат қилишяпти. Унинг мазмуни - ҳозир лизенциялаш жараёнидан ўтолмагани таъкидланаётган «Сўғдиёна» агар чемпионатда 3-ўринни эгалласа, Ўзбекистонга ажратилган ОЧЛ квоталари нима бўлади? Бунда ҳаммаси оддий: ОЧЛ «плей-офф» раундида ўйнаш ҳуқуқи турнир жадвалида кейинги поғонани банд этган клубга берилади. Ҳозирги ҳолатда бу - айтишларича, тегишли лицензияни олган «Бунёдкор». Бироқ агар турнир жадвалининг юқори қисмидаги жамоалардан ҳеч бири ОЧЛда қатнашиш имконини берувчи лицензияга эга бўлмаса, унда квота иштатилмайди. Дейлик, Саудия Арабистонига боғлиқ шундай ҳолат юзага келган. Яъни турнир жадвалининг юқори қисмидаги атиги 2та клубда лицензия борлиги сабаб, қолган 2та квота эгасиз қолганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz