Қайднома

Қидирув

Элдорнинг тортинчоқлиги - "минус" ?!

Элдорнинг тортинчоқлиги - "минус" ?!

  01.11.2019 07:48
  0
  453
Элдорнинг тортинчоқлиги -

Миллий жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг айтишича, ортиқча тортинчоқлик футболда катта минус ҳисобланади. «Ростов» бош тўпурари яқинда «Россия 24» телеканали «Футбол России» кўрсатувида меҳмон бўлиб, шу ҳақда гапирди: «Тортинчоқлик инсон характерига боғлиқ. Футболда озгина сурбетлик фойда келтиради. Дейлик, тортинчоқлигим баъзида менга зарар келтиради. Нима қилардим, характерим шунақа...», - деди Шомуродов. Ҳамюртимиз шунингдек, кейинги режаларига тўхталиб, ҳозирча «Ростов»дан кетиш ҳақида ўйламаётганини таъкидлади: «Мақсадларим? Албатта, келажакда Европанинг кучли 5та чемпионатидан бирида ўйнашни орзу қиламан. Ҳаракатларим шу орзуни амалга оширишга қаратилган, лекин ҳозирча «Ростов»дан кетиш ҳақида ўйламаяпман. Клубда ҳаммаси яхши. Кўпчилик қишдаёқ кетишимни тахмин қилмоқда. Айни пайт бундай режа йўқ, лекин кейинроқ клуб раҳбарияти билан барчасини муҳокама этамиз, албатта. Муҳими, жамоада ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман».

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин эса «Россия 24» телеканалига берган катта интервьюсида Элдор Шомуродов ҳақидаги саволга ўзига хос тарзда жавоб қайтарди:

- Жорий мавсум Шомуродов ва Соболев каби нотаниш ва паст баҳоланган футболчилар ўзларини кўрсатишмоқда? Бунинг сабаби нима, сизнингча?

- Йўқ, улар паст баҳоланмаган. Ярим йилча олдин ҳам Шомуродовнинг трансфер баҳоси чакки эмасди. Соболевники ҳам. Шомуродов 2 йилдан буён биз билан. У астойдил ишлаб, яққол ўсишга эришди. Тушунинг, ҳамма ҳам 16-17 ёшида порлайвермайди. 18 ёшида ЦСКА асосий таркибига кирган Головинни олайлик, у ҳам аста-секин ўсди. Умуман, ҳар бир футболчининг ривожланиш жараёни ўзгача. Мисол учун, Миранчуклар асосий таркибга 18 ёшда киришмаган. Бу нормал ҳолат.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz