Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Хавининг «Барса»сини кузатиш жуда қизиқ бўларди»

Гвардиола: «Хавининг «Барса»сини кузатиш жуда қизиқ бўларди»

  01.11.2019 21:02
  0
  321
Гвардиола: «Хавининг «Барса»сини кузатиш жуда қизиқ бўларди»

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси ва собиқ шогирди Хави ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Хави ўйинчилик пайтидаёқ мураббий эди. Унинг кўзлари футболни кузатиш жараёнида доим порлаб турарди. Гўёки, унинг мураббий бўлиши аниқ эди. Одатда футболчиларнинг ўйнаб юрган даврида мураббий бўлади деб айта олмайсиз. Хавида эса аксинча ҳаммаси аниқ эди.

У нафақат «Барселона», балки исталган жойда мураббийлик қилиши мумкин. Фақат унга бироз муддат керак. Эртами кечми у «Барселона»ни бошқаради.

У ҳали ёш бўлишига қарамай футбол муҳитини тушуниб кузатиб боради ва муҳими, унда иштиёқ бор. Хавининг «Барса»сини кузатиш жуда қизиқ бўларди», - дейд Гвардиола.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz