Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» иккита мусобақада қатнашиш учун иккига ажралиши мумкин

«Ливерпуль» иккита мусобақада қатнашиш учун иккига ажралиши мумкин

  01.11.2019 22:10
  0
  296
«Ливерпуль» иккита мусобақада қатнашиш учун иккига ажралиши мумкин

«Ливерпуль» Англия футбол лигаси (EFL) ҳамда Англия лигаси кубогининг чорак финал баҳсларини ўтказиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Регнум» хабар берди. Нашрнинг маълум қилишича, вариантлардан бири мусобақани декабрь ўрталаридан 8 январга кўчиришни назарда тутади.

Бунга сабаб шуки, «Ливерпуль» 18 декабрь куни Доха (Қатар)да бошланадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак. Устига-устак, худди шу вақтда Англия лигаси кубок баҳсларини ўтказиш режалаштирилган.

Таъкидланишича, «Ливерпуль»нинг бир пайтда турли таркиб билан иккала мусобақада ҳам иштирок этиш варианти эҳтимолдан холи эмас. Унга кўра мураббийлар штаби вақтинча иккига бўлинади: жамоа бош мураббийи Юрген Клопп Қатарга йўл олса, бир ёки бир нечта ёрдамчиси Англияда қолади.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz