Қайднома

Қидирув

Загреб «Динамо»сидаги испан ўғлони

Загреб «Динамо»сидаги испан ўғлони

  02.11.2019 05:58
  0
  108
Загреб «Динамо»сидаги испан ўғлони

Хорватия гегемонига ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, унинг Чемпионлар Лигасидаги иштироки ҳақида гапирганда, 1998 йили (у пайтлари жамоа «Кроация» деб номланган) «Аякс» устидан қозонган ажабтовур ғалабаси эмас, балки 21 асрнинг иккинчи ўн йиллигидаги 1:7 («Лион»дан), 2:6 («Реал»дан) ёки 0:5 («Бавария»дан) ҳисобидаги мағлубиятлари ёдга тушади. Ўтган мавсумдан бу клубга ҳурмат ошди - «Динамо» ЕЛ гуруҳ босқичида жуда яхши қатнашиб, ке-йинчалик 1|8 финалгача етиб борди ва «овертайм»лардагина «Бенфика»га имкониятни бой берди. Янги мавсумда эса хорватлар ЧЛ саралашидаги олтита ўйинни муваффақиятли тарзда ўтказиб (умумий тўплар нисбати - 13:2), гуруҳ босқичига йўлланма олишди.

Биринчи турдаёқ сенсация кузатилди - «Аталанта»га жавобсиз 4та гол урилди, кейинроқ Манчестер сафарида муносиб ўйин кўрсатилди ва «Сити» катта қийинчилик билан ғалаба қозонди (2:0). Ўшанда ҳисоб иккинчи бўлимнинг ярмига келибгина очилганди. Учинчи тур - «Шахтёр» уйидаги қулай дуранг ва шу тариқа «плей-офф» сари дастлабки қадамлар ташланди.

Биринчи турда «хет-трик» муаллифига айланган Мислав Оршич қаҳрамонга айланганди, аммо жамоада етакчи сифатида 21 ёшли испан Дани Ольмо тан олинади. Агар ушбу футболчи шу зайл барқарор тўп суришда давом этса, баҳорда еврокубоклар баҳсини бошқа клуб либосида ўтказиши ҳеч гапмас.

• Ольмо - «Барселона» тарбияланувчиси. 16 ёшида «Динамо» таркибига қўшилган ва ўшандан буён бу клубда порламоқда. Ўтган йили Golden Boy соврини учун курашда 11-ўринни эгаллаганди.

• У - марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи, қанотларда ҳам ўзини яхши ҳис қилади. «Динамо» сафида 100дан ортиқ ўйин ўтказиб, 30тадан кўпроқ гол урган.

• Ольмо Хорватиядаги фаолияти давомида 7та совринни қўлга киритиб улгурди - тўртта чемпионлик, учта кубок. Лекин барибир, энг катта ютуғи - Европа U-21даги соврин бўлган. 2019 йилнинг ёзида испанлар финалда Германиядан устун келиб, бош мукофотни ўзлариники қилгандилар. Ольмо ўша учрашувда жамоасининг иккинчи голини уриб, ҳал қилувчи баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

• 2019 йилнинг апрель ойи бошларида Испания ОАВ Хорватия термаси устози Златко Далич Ольмони ўз жамоасида ўйнашга кўндирмоқчи бўлаётгани, мамлакат президентидан испанга Хорватия фуқаролигини беришни сўраётгани ҳақида ёзди. Маълум бўлишича, хорватлар матбуот ушбу мавзудаги хабарларни 1 апрель ҳазили сифатида тарқатишган, испанлар эса бунга ишонишган экан.

• Агар Оршич ЧЛ биринчи турида учта гол урган бўлса, Ольмо барча учрашувларда энг яхши дриблинг устасига айланди. «Аталанта» билан баҳс­да унинг 10та уринишидан сўнг рақиблар алданишди. Ўз навбатида, Ольмо 4 марта тўпни муваффақиятли тарзда олиб қўйишни уддалади.

• Ольмо Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги биринчи голини учинчи турда «Шахтёр» дарвозасига урди. Оршич (бу хорватнинг статистикаси ажойиб - учта ўйинда 4}1) берган узатмани голга айлантирди.

• Ольмонинг «Динамо» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt уни 30 миллион еврога баҳоламоқда. Бир йил аввал Испания ОАВда «Барселона» Ольмони ортга қайтармоқчи бўлгани, лекин хорватлар уни 25 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмасликлари ҳақида ёзилганди. Кейинчалик «Бавария» ва «МЮ»нинг таклифлари ҳам рад этилди. Ҳозир бу йигитчани «Тоттенхэм», «Атлетико» ҳамда «Аякс» ҳам диққат билан кузатмоқда.

«Динамо» ва «Шахтёр» айни пайт 4тадан очкога эгалар («Манчестер Сити» (6), «Аталанта» (0) учинчи турда ўзаро куч синашишади). Хорватлар навбатдаги учта учрашувнинг иккитасини ўз уйларида ўтказишади, жумладан, украиналикларга қарши кечадиган ўйинни ҳам.

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz