Бундеслига 8-тури доирасидаги илк ўйин («Айнтрахт» - «Байер»)да мухлислар дарвозабон ижросида эсда қоларли «сэйв» гувоҳига айланишди. Бундан ярим йилча олдин ушбу клублар Леверкузенда ўзаро тўқнаш келган ва унда мезбонлар 36-дақиқагача ҳисобни 6:1га етказиб қўйишганди. Умуман, бу ҳисоб финал ҳуштагига қадар ўзгармаганди, гарчи Европа Лигаси ярим финалчиси қолган вақт давомида ҳужумга анча зўр берган бўлсада. Хуллас, «Айнтрахт» бу сафарги баҳсни ўша шармандали якунни унутмаган ҳолда, жуда тетик бошлади ва муносиб қасос оладигандек таассурот уйғотди. Ҳарқалай, айнтрахтликлар 17-дақиқага қадар «Байер» дарвозасини 2 марта нишонга олишди. Эътиборли томони, 2та гол ҳам «Челси»га қарши кечган ЕЛ ярим финал ўйинидан кейинги пенальтилар сериясида ҳал қилувчи зарбани самарали ижро этолмаган Гонсалу Пасиенсия ҳисобига ёзилди.
Якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Айнтрахт» аслида танаффусга қадар яна бир нечта гол уриши ҳеч гап эмасди, фақат «Байер» голкипери Лукаш Градецки бунга йўл қўймади. У қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. У айниқса, битта ҳолатда футболда кам кузатиладиган «сэйв» кўрсатди - рақиб зарбасидан кейин тўп йўлига елкасини қалқон қилди. Ўша вазият динамикаси чиндан ҳам, жуда чиройли чиқдики, ҳаттоки, мезбон жамоа мухлислари Градецкини давомли олқишлашди. Гап «Локомотив» (Москва) клуби фанатлари ёқимтойига айланган финляндиялик 29 ёшли голкипер ҳақида кетмоқда. Қизиқ, москваликлар уни нега ёқтиришади? Ҳаммасига ЕЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган «Байер» - «Локомотив» ўйинининг алоҳида бир вазияти сабабдир. Ўшанда Лукаш таблода 1:1 ҳисоби порлаб турган паллада тўпни шундоқ Дмитрий Баринов оёғи остига ташлаб берган ва «темирйўлчилар» вакили узоқ масофадан зарба йўллаб, ғалаба голини нишонлаганди. «Бу менинг шахсий хатом, мутлақ қолоқлик...», - дея жиғибийрон бўлганди финляндиялик ўйиндан кейин.
Хўш, Градецки қандай дарвозабон. Мана, у ҳақда баъзи қизиқарли маълумотлар:
* Лукаш 1989 йили Братиславада туғилган. Ўша вақт шаҳар собиқ Чехословакия ҳудудига кирарди.
* Футбол билан Финляндияда шуғуллана бошлаган. Чунончи, отаси шу мамлакатнинг волейбол жамоасида ўйнарди.
* Градецки 21 ёшида «МЮ» ихтиёрига бориб, бир ҳафта давомида машғулотларда иштирок этган.
* Градецки - Финляндиянинг охирги 3 йилдаги энг яхши футболчиси.
* Лукаш «Байер»да иккинчи мавсумини ўтказмоқда. У бунга қадар 3 йил «Айнтрахт» шарафини ҳимоя қилганди.
Қуйида Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши 5 та сейвларини кўришингиз мумкин. Уларнинг ичида айнан Лкаш Градецкиники ҳам бор...
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20