Қайднома

Қидирув

ОФКнинг ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси вакиллари юртимизда бўлишди

ОФКнинг ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси вакиллари юртимизда бўлишди

  02.11.2019 00:09
  0
  230
ОФКнинг ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси вакиллари юртимизда бўлишди

Олдин хабар берганимиздек, 28-31 октябрь кунлари Осиё Футбол Конфедерациясининг махсус ишчи гуруҳи юртимизга ташриф буюрди.

Баҳолаш комиссияси сифатида келган ОФКнинг техник директори муовини ҳамда Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ласло Сцалай, шунингдек, Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси аъзоси Рашид Амир Рашид Саид ал Бадвавий ташриф доирасида “Бунёдкор” футбол клуби академияси ҳамда Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияларини бориб кўрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад юртимизда фаолият олиб бораётган футбол академияларидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва “Бунёдкор” футбол клуби академиясининг “икки юлдузли” мақом талабаларига жавоб бериши масаласини кўриб чиқишдан иборат эди.

Баҳолаш комиссияси аъзолари ташриф давомида Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ва “Бунёдкор” футбол клуби академиясида ёш футболчиларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг билим ва маҳоратларини ошириши учун яратилган қулайликлар, академия тарбияланувчиларининг яшаш шароитлари, уларнинг футбол билан шуғулланиши учун яратилган шароитларни ўрганишди.

Қайд этиш жоиз, баҳолаш комиссияси аъзоларида юқоридаги жиҳатлар анча илиқ таассурот қолдирди. Энди “Бунёдкор” футбол клуби академияси ОФКнинг “икки юлдузли” академиялари қаторидан ўрин олиши бўйича яқин вақт ичида якуний хулосалар қабул қилинади. Зотан, тажрибада футбол академиялари уч хил тоифага – “бир юлдузли”, “икки юлдузли” ҳамда “уч юлдузли” даражада баҳоланади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz