Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Манчестер Юнайтед» сафарда «Борнмут»га ютқазиб қўйди

АПЛ: «Манчестер Юнайтед» сафарда «Борнмут»га ютқазиб қўйди

  02.11.2019 19:41
  0
  256
АПЛ: «Манчестер Юнайтед» сафарда «Борнмут»га ютқазиб қўйди

Англия Премьер-Лигасининг 11-туридан ўрин олган дастлабки учрашув якунланди. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Борнмут»га билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари дастлабки бўлимда гол уришга қатор вазиятларга эга бўлса-да, улардан фойдалана олмади. Бундан эса мезбонлар фойдаланиб кетшиди. Кинг «қизил иблислар»нинг ҳимоясида юзага келган хатодан, ҳисобни очди.

Танаффусдан кейин «Манчестер Юнайтед» вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилди. Сульшер захирадан Лингард, Гринвуд каби ёшларни майдонга туширган бўлса-да, «Борнмут» ҳимояда ишончли тарзда ҳаракат қилди. Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» меҳмонда ютқазиб қўйди. Охирги вақтларда «қизил иблислар» сафардаги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти.

АНГЛИЯПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ. 11-ТУР

БОРНМУТМАНЧЕСТЕРЮНАЙТЕД - 1:0 (1:0)

Гол: 1:0 – 45 Кинг.

Борнмут: Рэмсдейл, Аке, Смит, Рико, Кук, Уилсон (Кук, 86), Биллинг, Лерма, Фрэйзер, Уилсон, Кинг.

МанчестерЮнайтед: Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака (Уильямс, 81), Линделеф, Янг, Жеймс (Гринвуд, 80), Мактомини, Фред, Перейра (Лингард, 68), Марсьяль, Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Лерма (35), Фред (35), Кук (55), Фрэйзер (62), Линделеф (64), Янг (67), Уилсон (90).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz