Қайднома

Қидирув

Бош жамоамиз 26 футболчи билан йиғин бошлади ва...

Бош жамоамиз 26 футболчи билан йиғин бошлади ва...

  02.11.2019 20:26
  0
  127
Бош жамоамиз 26 футболчи билан йиғин бошлади ва...

Миллий терма жамоамиз бугун  ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги С.Арабистони ҳамда Фаластинга қарши, шунингдек, мазкур ўйинлар олдидан ўтказиладиган Қирғизистон билан учрашувга ҳозирлик олиб бориш мақсадида  пойтахтимизда йиғин бошлади.

Вадим Абрамов мазкур йиғинга 32 нафар футболчини чақирган. Дастлабки кунги машғулотларда 26 нафар ўйинчи шуғулланди.  Легионерлардан фақат Одил Аҳмедов ва Санжар Шоаҳмедов терма жамоа ихтиёрига етиб келган холос. Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Элдор Шомуродов ва Темурхўжа Абдухолиқов ҳали Тошкентга етиб келишмаган. 

Музаффар Музаффаров жароҳати боис терма жамоа йиғинига ташриф буюрмади.

Бу йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати: 

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу”, Жанубий Корея), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Акбар Исматуллаев ("Металлург"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Икром Алибоев (“Сеул ФК”, Жанубий Корея), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану”, Малайзия), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”), Аброр Исмоилов ("Сурхон"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Музаффар Музаффаров ("Металлург"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Хорфаккан”, БАА), Ҳумоюн Муртозаев ("Насаф").


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz