Қайднома

Қидирув

"Сўғдиёна" Суперлигада 3-ўринни олса ОЧЛда қатнашмайдими? Қолганлар эса...

"Сўғдиёна" Суперлигада 3-ўринни олса ОЧЛда қатнашмайдими? Қолганлар эса...

  02.11.2019 21:15
  0
  415

Чемпионат охирларига келиб, медаллар ва ОЧЛ йўлланмаси учун кураш авжида...Хабарингиз бор, кеча Суперлигада 23-тур ўйинлари якунланди. "Пахтакор" бир неча тур аввал чемпионликни расмийлаштирди. Турнир жадвалига назар солсак, "Локомотив" иккинчи поғонада бормоқда. "Сўғдиёна" кучли учликка кириб олди. Айни пайтда кўпчиликни бир савол қизиқтирмоқда: ОЧЛга ким йўлланма олади?

Охирги турларда Самвел Бабаян жамоасининг дуранглардан боши чиқмай қолди. "Темирйўлчилар"нинг йўқотишларидан уларнинг ортидан келаётганлар фойдалана олишмади. Қолаверса, "Локо" вақтида йиғиб қўйган очколари ҳисобига ҳозиргача ОЧЛ борасида ҳавотирга тушмаяпти.

Агар воқеалар ривожи шундай тус олса ва чемпионат якунигача ўринларда ўзгариш кузатилмаса, қоидаси бўйича "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиши керак. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" эса ўтиш ўйинларида қатнашади. Аммо жиззахликларда яхшигина муаммо бор.

Улуғбек Бавқоев шогирдлари ОЧЛда қатнаша олишмайди. Чунки жамоа лиценциялашдан ўта олмаган. Шунинг учун "Сўғдиёна" бронза медалларининг ўзи билан кифояланиши мумкин холос.

Жиззахликлар ортидан келаётган "Бунёдкор"да вазият бошқача. "Қалдирғочлар" энг яқин таъқибчисидан 4 очкога илгарилаб кетишган. Бироқ охирги 3 та ўйинда "Бунёдкор"га осон бўлмаслиги аниқ. Вадим Абрамов шогирдларини "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" кутиб турипти.

 

"Насаф" 23-турда Наманганда мағлубиятдан қутилиб қолди. 5-ўринда бораётган "аждарлар" 4-поғонадаги "Бунёдкор"дан 4 очко кам жамғаришган. Қаршиликлар ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишлари учун "Бунёдкор" ҳамда "Сўғдиёна" барчаси учрашувларда мағлубиятга учраши керак. Бу эса имконсиз.

 

"Сурхон" ҳам медаллар учун курашмоқда. Бироқ термизликлар охирги турлардаги натижалари туфайли кучли учликдан узоқлашишди. Жамоа кейинги тур ўз уйида "Сўғдиёна" билан куч синашади. Бу, албатта, жиддий нисов. Мана шу баҳс кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши мумкин.

 

"Навбаҳор"да кичик бўлса-да, имконият бор. Лекин жуда қийин. "Лочинлар" охирги турда ўз майдонида ғалабани қўлдан бой беришмаганида умид қилса бўларди. Энди эса наманганликларнинг тақдири ўз қўлларида эмас. Рақибларининг очко йўқотиши, мағлубиятга учрашини кутишади. Ўзларини фақатгина ғалаба қаноатлантиради.

 

Қолаверса, кейинги тур "Навбаҳор"ни Тошкентда "Бунёдкор" кутмоқда. Шунда Андрей Канчельскис жамоасининг тақдири ойдинлашса, ажаб эмас.

Суперлига 23-турдан кейинги турнир жадвали:

 

Медаллар ва ОЧЛ йўлланмаси учун курашаётган жамоаларнинг охирги ўйинлари:

"Локомотив"нинг ўйинлари

24-тур

"Андижон" - "Локомотив"

25-тур

"Навбаҳор" - "Локомотив"

26-тур

"Локомотив" - "Пахтакор"

 

"Сўғдиёна"нинг ўйинлари

24-тур

"Сурхон" - "Сўғдиёна"

25-тур

"Сўғдиёна" - "Насаф"

26-тур

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

 

"Бунёдкор"нинг ўйинлари

24-тур

"Бунёдкор" - "Навбаҳор"

25-тур

"Пахтакор" - "Бунёдкор"

26-тур

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

 

"Насаф"нинг ўйинлари

24-тур

"Насаф" - "Пахтакор"

25-тур

"Сўғдиёна" - "Насаф"

26-тур

"Насаф" - "Динамо"

 

"Сурхон"нинг ўйинлари

24-тур

"Сурхон" - "Сўғдиёна"

25-тур

"Динамо" - "Сурхон"

26-тур

"Металлург" - "Сурхон"

 

"Навбаҳор"нинг ўйинлари

24-тур

"Бунёдкор" - "Навбаҳор"

25-тур

"Навбаҳор" - "Локомотив"

26-тур

"қўқон-1912" - "Навбаҳор"

Кўриб турганингиздек, медаллар ва халқаро мусобақада иштирок этиш учун курашаётган жамоаларнинг ўзаро ўйинлари бор. Мана шу қарама-қаршиликларда кўп саволларга жавоб олишимиз турган гап. Энди эса ушбу учрашувларни кутамиз. Ундан аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 9 ноябрь куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини, кейин 14 ва 19 ноябрда ЖЧ-2022 иккинчи саралаш баҳсларидан ўрин олган Саудия Арабистон ва Фаластин билан расмий ўйинларни кузатамиз.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz