Қайднома

Қидирув

«Реал» 3 йилдан буён ўз майдонида «Бетис»ни юта олмаяпти-я...

«Реал» 3 йилдан буён ўз майдонида «Бетис»ни юта олмаяпти-я...

  03.11.2019 10:13
  0
  255
«Реал» 3 йилдан буён ўз майдонида «Бетис»ни юта олмаяпти-я...

Хабарингиз бор, Ла Лиганинг 12-тури доирасида 2 ноябрь, шанба куни яна 2 та учрашув бўлиб ўтди... Зинедин Зидан бошлиқ Мадриднинг бошқа бир клуби «Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Бетис»ни қабул қилди. Учрашувда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.  Ўтган мавсумда қироллик клуби ўз майдонида “Бетис”га (0:2) имкониятни бой берган бўлса, 2017/18 йилги мавсумда ҳам “Бетис” дарвозасини ишғол эта олмаганди -0:1. Шу тариқа “Бетис” Ла Лига тарихида илк марта “Сантьяго Бернабеу”да қаторасига уч мавсумдан буён гол ўтказмаётган ягона клубга айланди.

Қайд этиш жоиз, «Реал» 22 очко йиғиб мусобақа жадвалида 2-ўринни банд қилиб турибди. «Бетис» эса 13 очко тўплаб 14-поғонадан жой олди.

Турнинг марказий учрашувида Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби сафарда Хулен Лопетеги бошқарувидаги «Севилья» жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 28-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Франко Васкес ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқага келиб «матрасчилар» ҳужумчиси Альваро Мората Сантьяго Арьяс узатмасини голга айлантирди. Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.

Ла Лига

12-тур баҳслари

2 ноябрь, шанба

«Севилья»—«Атлетико» 1:1

Голлар: 1:0 — 28 Васкес, 1:1 — 60 Мората

«Реал»—«Бетис» 0:0

"Реал": Куртуа, Варан, Рамос, Карвахаль, Менди, Кроос, Модрич, Азар, Каземиро, Родриго, Бензема.

"Бетис": Роблес, Бартра, Эмерсон, Феддаль, Морено, Фекир, Гуардадо, Сидней, Каналес, Манди, Морон.



Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  БАРСЕЛОНА 11 7 1 3 29-14 22
2  РЕАЛ МАДРИД 11 6 4 1 21-9 22
3  АТЛЕТИКО 12 5 6 1 12-7 21
4  СЕВИЛЬЯ 12 6 3 3 15-13 21
5  ГРАНАДА 11 6 2 3 18-13 20
6  РЕАЛ СОСЬЕДАД 11 6 1 4 18-12 19
7  ВИЛЬЯРРЕАЛ 11 5 2 4 25-16 17
8  ЛЕВАНТЕ 12 5 2 5 15-14 17
9  ВАЛЕНСИЯ 12 4 5 3 17-18 17
10  АТЛЕТИК 11 4 4 3 11-7 16
11  ХЕТАФЕ 11 4 4 3 17-15 16
12  ОСАСУНА 11 3 6 2 12-11 15
13  ВАЛЬЯДОЛИД 11 3 5 3 11-14 14
14  БЕТИС 12 3 4 5 14-21 13
15  ЭЙБАР 11 3 3 5 12-16 12
16  АЛАВЕС 11 3 3 5 9-14 12
17  МАЛЬОРКА 11 3 2 6 9-15 11
18  СЕЛЬТА 11 2 3 6 6-14 9
19  ЭСПАНЬОЛ 12 2 2 8 6-20 8
20  ЛЕГАНЕС 11 1 2 8 5-19 5


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz