Сизга яхши маълумки, миллий терма жамоамиз ноябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичида Саудия Арабистони ва Фаластин жамоаларига қарши майдонга чиқади. Ушбу ўйинларга тайёргарлик олиб бораётган Вадим Абрамов жамоаси 9 ноябрь куни Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Маълум бўлишича, “Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган ўйин ТВ орқали трансляция қилинмайди. Сабаб эса, бош жамоамиз устози Вадим Карленович талабига кўра терма жамоа тактик ўйин схемаларини бироз бўлсада рақибларимиздан сир тутишда экан...
Маълумот учун, Ўзбекистон – Қирғизистон термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 9 ноябрь, шанба куни ўтказилади. Баҳс “Пахтакор” стадионида соат 17:00да бошланади.
Демак ўйинни томоша қилишни истасангиз "Пахтакор" стадионига келинг ва терма жамоамизни қўллаб-қувватланг. Учрашув 9 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади. Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотувга чиққан. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга. Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида 3 хил тоифада ҳарид қилишлари мумкин:
1-тоифа – 5 000 сўм;
2-тоифа – 10 000 сўм;
CIP – 35 000 сўм.
Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20