Қайднома

Қидирув

Ашурматов - K-2 лигаси чемпиони ва бошқа легионерларимиз ҳақида...

Ашурматов - K-2 лигаси чемпиони ва бошқа легионерларимиз ҳақида...

  05.11.2019 00:12
  0
  379
Ашурматов - K-2 лигаси чемпиони ва бошқа легионерларимиз ҳақида...

Таъсири йўқ мағлубият. «Гвангжу» Жанубий Корея K-2 лигаси навбатдаги турида ўз майдонида «Чоннам Драгонс»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Шунга қарамай, «Гванг­жу» дивизион ғолибига айланди. «Гвангжу» сафидаги ҳимоячимиз Рустам Ашурматов мазкур учрашувда майдонга тушиб, сариқ карточка олди ва якунда жамоадошлари билан мавсумий муваффақият (клуб муддатидан аввал элита йўлланмасини қўлга киритди)ни бирга нишонлади. Мамлакат элит дивизионидаги ягона вакилимиз Икром Алибоев ҳам жамоаси билан мағлубиятга учради. Терма жамоамиз аъзоси тўлиқ вақт ўйнаган баҳсда «Сеул» ўз майдонида «Ульсан Хюндай»га бас келолмади - 0:1.

Ғалаба голи. «Қатар СК» клуби Қатар Юлдузлар лигаси 9-турида «Ал-Шаҳания»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига 3 очко олди. Эътиборли томони, ғалаба голи ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳисобига ёзилди. Ортда қолган 9та турда 9 очко жамғарган «Қатар СК» турнир жадвали 9-поғонасида бормоқда. 

Аламли дуранг... Элдор Шомуродовнинг клуби - «Рос­тов» Россия премьер-лигаси 15-турида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. «Краснодар» меҳмони бўлган ростовликлар аввалига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди, бироқ қўшимча дақиқаларда 2та гол қўйиб юбориб, дуранг натижага кўнишди - 2:2. Айтганча, майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланган Шомуродов бу сафар Ионов томонидан урилган дастлабки голга ассистентлик қилди. «Рубин» (Виталий Денисов клуби) ва «Оренбург» (Вадим Афонин клуби) эса тур ўйинини кеча ўтказди.

Навбатдаги ғалаба. БАА юқори лигасида пешқадамлик қилаётган амалдаги чемпион - «Ал-Шаржа» 6-турда 5-ғалабасини нишонлади. Шаржаликлар бу сафар ўз майдонларида «Ал-Фужайра»ни 2:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ушбу ғалабага 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан муносиб ҳисса қўшди. «Хорфаккан» эса «Ал-Наср»ни қабул қилиб, мавсумдаги 4-мағлубиятини тан олди - 0:1. Ҳозирда аутсайдер бўлиб турган клуб сафида Темирхўжа Абдухолиқов тўлиқ 90 вақт тўп сурди. «Ал-Наср» вакили Абубакр Мўйдинов ҳозирча майдонга тушмаяпти...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz